Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар
2019-02-27 10:25:13 329
20 млн. сўмлик алимент ундириб берилди.
Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси ва туман(шаҳар) бўлимларига биргина жорий йилнинг январь ойида жисмоний ва юридик шахслардан жами 1547 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 1088 таси ҳал қилинган, 573 та мурожаат қаноатлантирилган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 675 таси алимент ундириш масаласида бўлиб, бу тоифа аризаларнинг 439 таси қаноатлантирилиб, ундирувчи тарафларга 211 млн. 41 минг сўм алимент пуллари ундириб берилган. Шунингдек, 41 та мурожаат бўйича 82,8 млн. сўмлик қарз суммаси ҳамда 24 та мурожаат бўйича 44,6 млн. сўмлик зарар ундириб берилиши таъминланган.
Жумладан, Фарғона шаҳар, С.Темур кўчаси, 245‑уй, 7‑хонадонда яшовчи фуқаро Ш.Алимова республика Бош прокурори номига йўллаган аризасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажримига асосан 2014 йил октябрь ойидан буён қарздор У.Каримов унинг бир нафар фарзанди учун алимент тўламасдан келаётганлигини маълум қилиб, амалий ёрдам беришни сўраган.
Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида собиқ суд ижрочиларининг Фарғона туман бўлими томонидан Ш.Алимовага алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати йўқотилганлиги аниқланиб, ижро ҳужжати қайта тикланган ва Бюронинг Фарғона туман бўлими саъй‑ҳаракатлари билан қарздор У.Каримовдан ундирувчи Ш.Алимовага қарийб беш йилдан буён тўланмасдан келган жами 20 млн. 741,1 минг сўмлик алимент пуллари жорий йилнинг 15 февраль куни тўлиқ ундириб берилиб, мурожаат қаноатлантирилган.
Мажбурий ижро бюроси
Фарғона вилоят бошқармаси.