Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Жорий йилнинг 1-чораги давомида Бюронинг Бешариқ туман бўлими томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатлари юзасидан амалга оширилган ишлар
2019-04-30 13:34:12 394
Бюронинг Бешариқ туман бўлими томонидан 2019 йилнинг 1-чораги давомида суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатлари юзасидан келиб тушган жами 31 млрд. 162 млн. сўмлик 6.118 та ижро ҳужжатлари бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида жами 2.193 та ижро ҳужжатлари бўйича 10 млрд. 472 млн. сўм қарздорлик амалда ундирилди.
2.041 та ижро ҳужжати бўйича 10 млрд. 149 млн. сўмлик маблағлар давлат фойдасига амалда ундирилди.
Ихтиёрий равишда ижро қилиш тартибига риоя қилмаган шахсларга нисбатан юритилган ижро ҳужжатлари бўйича 176 млн. 218 минг сўмлик ижро йиғимлари ундирилди.
Алимент ундируви самарадорлигини ошириш орқали жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш мақсадида вилоятда тузилган “Қўшма фармойиш” ҳамда Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан 15.11.2017 йилда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқ ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”га асосан ҳокимият, прокуратура, ИИБ, Бандлик бўлими, “Маҳалла” жамғармаси ҳамда ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда ажрашган оилаларни яраштириш, ишсиз юрган алимент тўловчи шахсларни бандлигини таъминлаш борасида ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.
Фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ва алимент бўйича қарздорликни камайтириш мақсадида 20 та ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ўтказилиб, 484,3 млн. алимент қарздорлиги амалда ундирилишига эришилди, мазкур тоифадаги 29 та ижро ҳужжатлари тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тамомланди,
5 нафар қарздор шахсларга нисбатан қидирув эълон қилинди
Жумладан, фуқаролик ишлари ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 08.06.2010 йилдаги қарорига асосан қидирувда 2016 йил 11 апрелдан қидирувжа бўлган қарздор М.Пайғамовдан ундирувчи Ф.Жўраева фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун тўланиши лозим бўлган 31 млн. 787 минг сўм алимент қарздорлиги тўлиқ ундирилди.
Шунингдек, фуқаролик ишлари ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 22.02.2017 йилдаги қарорига асосан қарздор Б.Хамрақуловдан ундирувчи Х.Хамдамовна фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун тўланиши лозим бўлган 11 млн. 255 минг сўм алимент қарздорлиги тўлиқ ундирилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлими