Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Виждонсиз ота!!!!!
2019-12-20 08:11:15 484
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг
28.04.2014 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Холматов Хасанбой Кўпайсиновичдан ундирувчи Мўминова Сохиба Ахмадовна фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун фарзанди вояга етгунига қадар ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, қарздор 2014 йилнинг апрель ойидан 2019 йил февраль ойига қадар алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги учун Бешариқ туман маъмурий судининг 26.02.2019 йилдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан
15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаган бўлсада, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан қасддан бўйин товлаб келган.
Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлими давлат ижрочисининг алимент қарзини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорига асосан қарздор Х.К.Холматовнинг алимент тўловидан қарзи 2014 йил май ойидан 2019 йил
01 декабрь кунига қадар 68 ой учун 20.552.376 сўмни ташкил қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан МИБ Бешариқ туман бўлими томонидан 14.12.2019 йилда фуқаро Холматов Хасанбой Кўпайсиновичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлими томонидан жиноят иши бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Бешарик туман булими бошлиги ўринбосари К.М.Эшонхонов