Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Алимент тўламайдиган ота!!!!
2019-12-20 08:14:19 319
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг
22.06.2016 йил кунги буйруғига кўра, қарздор Мирамов Мўминжон Муҳаммаджоновичдан ундирувчи Мирамова Мухлиса Анваржоновна фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлсада, ижро ҳаракатлари давомида қарздорни бир неча бор ижро бўлимига чақиртирилиб алимент пулларини ўз вақтида тўлаб боришлиги қарздорлиги икки ойдан ошса, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, қарздор М.М.Мирамовни алиментдан бўлган қарзи 2016 йил июль ойидан 2019 йил декабрь ойига қадар 42 ой давомида 15.557.111 сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган. Шу сабабли, Бешариқ туман Маъмурий судининг 18.04.2019 йил кунги қарорига асосан унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Қарздор берилган 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаб келганидан сўнг 15.557.111 сўм алимент қарздорлигидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб бориши давомида хеч қандай ундирувга эришиб бўлмаган. М.М.Мирамов ўзига тегишли хулоса чиқариб олмасдан, алимент пулларини ҳозирги кунга қадар тўлашдан бўйин товлаб келмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан 16.12.2019 йилда МИБ Бешариқ туман бўлими томонидан қарздор Мирамов Мўминжон Муҳаммаджоновичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-модаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлими томонидан жиноят иши бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Бешарик туман булими бошлиги ўринбосари К.М.Эшонхонов