Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Алимент тўлашдан қочган ота - қидирув натижаси ва жазо муқарралиги!
2020-02-12 13:42:04 295
Бюронинг Бешариқ тумани тумани бўлими фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 23.12.2013 йилги қарздор Б.Рўзиматовдан ундирувчи З.Матибоева фойдасига ¼ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мажбурий ижрога қаратилган.
Давлат ижрочисининг 01.03.2017 йилги қарорига асосан қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланган.
Шунингдек, қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида ваколатли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, олинган жавобларда унинг номида ҳамда яшаш хонадонида мол-мулклари йўқлиги аниқланган.
Қарздорнинг 01.02.2020 йил ҳолатига алиментдан қарзи 20.1 млн сўмни ташкил этиб, қарздор Б.Рўзиматов ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилда яшамаётганлиги аниқланган ва 01.03.2014 йилда унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Олиб борилган қидирув натижаларига кўра, қарздор Б.Рўзиматов топилиб, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Бешариқ тумани маъмурий судига тақдим қилинган ва суднинг 11.02.2020 йилги қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазо чораси қўлланилди.
Бешариқ тумани маъмурий
судининг раиси Ж.Касимов