Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
сессия 45
2021-09-07 08:27:08 269
2021 йил 6 сентябрь куни халқ депутатлари Бешариқ тумани Кенгашининг қирқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва участка сайлов комиссиялари таркибиги аъзоларини тавсия этиш масаласи кўрилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 23 моддасига асосан участка сайлов комиссияларининг таркиби халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари тавсияларига мувофиқ округ сайлов комиссиялари томонидан тасдиқланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича календарь режага мувофиқ округ сайлов комиссияларининг шу ҳақдаги қарорлари сайловга камида 40 кун қолгунга қадар матбуотда эълон қилиниши зарур.
Шу муносабат билан халқ депутатлари туман Кенгашининг сессияси участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар Сайлов кодексининг 23 моддасига мувофиқ участка сайлов комиссиялари таркибини тавсия этди. Туманда 71 та сайлов участкаси тузилди. Унинг таркибига 1025 нафар 21 ёшгача бўлган, олий маълумотли, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тажрибасига эга, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролардан иборат таркиб шакллантирилди.
Депутатлар томонидан мазкур таркиб тасдиқланди.
Сессия кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.