Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Муддатидан олдин ёшга доир пенсияга чиқса бўладими?

 2022-01-31 17:56:35    233

PDF yuklash
Chop etish


 

Муддатидан олдин ёшга доир пенсияга чиқса бўладими?

 

 

Бугунги ахборот асрида яшаётганлигимиз, ахборотни етказиш воситалари турли-туманлиги сабабли аҳолига қонунчиликдаги ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш бўйича янгиликлар, хабарларни етказиш осон бўлиб қолмоқда. Бу хабарларни турли ОАВ, ижтимоий тармоқларда тўлиқ ёки бир қисмидан контекст келтирилган ҳолда ёритилиши натижасида аҳоли томонидан тушунмовчиликларни келтириб чиқараётгани бор гап. Шундай хабарлардан бири “ёшга доир пенсия ёши ўзгарибди, аёллар 53 ёшдан, эркаклар 58 ёшдан пенсияга чиқар экан” деган овозалар натижасида аҳоли ўртасида ОАВ, ижтимоий тармоқларда ёритилган бу масаладаги материалларни қонуний асосини ўрганмасдан, эшитгани ва ўзларини тушунганлари бўйича овозаларни тарқатиши натижасида “пенсия ёши ўзгаргани тўғрисида”  асосланмаган маълумотлар тарқалишига олиб келмоқда.  Бу тушунмовчиликлар қаердан келиб чиқмоқда?

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда чоп этилаётган, кўрсатилаётган видеолавҳаларда Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига асосан ёшга доир пенсияларни муддатидан олдин тайинлаш масаласида тушунтириш ва чиқишлар қилинганлигини кўришимиз мумкин. Хўш, қонунинг 14-моддасида нима дейилган?

“14-модда. Ёшга доир пенсияларни муддатидан олдин тайинлаш

Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:

эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.”

            Юқоридаги моддадан кўриниб турибдики, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар ушбу моддада белгиланган ёш ва иш стажига эга бўлсалар пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган. Бундан кўриш мумкинки, қонуннинг 7-моддасида белгиланган умумий  ёшга доир пенсия ёши ўзгарганлиги тўғрисида маълумот мавжуд эмас.

            Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 100-моддасига асосан юқоридаги қоидаларга асосан ишсиз деб эътироф этиш ва муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдимнома тақдим этиш маҳаллий меҳнат органларига юкланганлигини алоҳида назарда тутиш керак. Шу сабабли фуқаролардан Қонуннинг 14-моддасига асосан ёшга доир пенсияни муддатидан олдин тайинлаш масаласида биринчи навбатда маҳаллий меҳнат органларига мурожаат этишларини ва меҳнат органлари томонидан 14-модда талабларига асосан ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдим қилиш масаласи меҳнатга доир қонунчилик доирасида кўриб чиқилгандан кейин ҳал этилишини маълум қиламиз.

            Пенсия жамғармалари маҳаллий меҳнат органлари томонидан муддатидан олдини ёшга доир пенсия тайинлаш учун берилган тақдимномалар мавжуд бўлганда, шахсларнинг ариза ва қўшимча хужжатларига асосан муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш масаласини кўриб чиқиши белгиланган. Туманимиз аҳолисига “пенсияга чиқиш, пенсия ёши, муддатидан олдин пенсия тайинлаш” масалаларида етарли маълумотларга эга бўлмасалар, эшитган ёки ўқиган хабарлари тўғрисида аниқ маълумотни олиш учун Пенсия жамғармаси ходимларига учрашиб, улардан тўлиқ маълумот олишлари мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. Шунда аҳоли ўртасида тушунмовчиликлар, асосланмаган хабарларни тарқалишини олдини олган бўламиз.

 

 

Пенсия жамғармаси Бешариқ туман

бўлими шўъба мудири

         А.Сотволдиев