Размер шрифта цвет картина

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 7 пользователей Статистика телефон доверия
НАСЛЕДИЕ
КУЛЬТУРНОЕ НАСЛЕДИЕ
Ферганский областной хокимият

ХАЛҚ МАСЛАҲАТЧИСИ – БУ ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ШАХС

×

 2022-03-09 22:27:29    171

Скачать PDF
Печать


ХАЛҚ МАСЛАҲАТЧИСИ – БУ ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ШАХС

2021 йил 28 июлдаги Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуниниг 80-моддаси, 2014 йил 27 апрелдаги ЎРҚ-368-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни билан тасдиқланган “Судяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида”ги Низомнинг 8-боб талабларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судяларининг малака ҳайъатлари зиммасига халқ маслаҳатчиларини танлаш, сайловини ўтказиш ва уларни ўқитиш ишларини ташкиллаштириш вазифази юклатилган бўлиб, халқ маслаҳатчиларининг муддати тугаётганлиги сабабли жорий йилнинг декабр ойининг 1-5 декабрь кунларида Фарғона вилоят судлари судялари малака ҳайъати томонидан жойлардаги ҳокимликлар билан ҳамкорликда туман (шаҳар) судлари иштирокида халқ маслаҳатчиларининг навбатдаги сайлови ўтказилди.

Сайловни ўтказишда ҳар бир туманнинг ўзига хос хусусиятлари эътиборга олиниб, Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонуниниг 59-моддасида ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, фуқароларнинг яшаш ёки иш жойидаги йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси Фарғона вилоят судининиг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига 40 нафар ҳамда жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларига 370 нафар халқ маслаҳатчилари лавозимига икки ярим йил муддатга сайландилар.

Халқ маслаҳатчиларининг жиноят ишлари бўйича судлардаги иштироки шахс, жамият ва суд ҳокимияти ўртасидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлаши баробарида қонун устуворлиги ва ижтимоий адолатни таъминлашга хизмат қилади.

Халқ маслаҳатчилари одил судловни амалга оширишда судянинг ҳуқуқларидан файдаланади.

Ҳар бир суд учун халқ маслаҳатчилари сони судяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан белгиланади.

Такидлаш жоизки, бугунги кунда фуқаролар нафақат жамият ва давлат ишларида, айни чоғда судларда жиноят ишларининг адолатли тарзда кўриб чиқилиши ва қонуний ҳал этилишида ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Бугунги кунда жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди томонидан халқ маслаҳатчилари билан уларнинг ҳуқуқий жиятдан малакасини ошириш борасида ўқув семинар машғулотлари ўтказилмоқда.

Мақсад эса битта, одил судловга эришиш ҳамда халқнинг одил судловга бўлган ишончини оширишдан иборат!

Нодир Саломов

Жиноят ишлари бўйича

Бешариқ туман судининг судьяси