Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Интернет фирибгарларидан эҳтиёт бўлинг

×

 2022-03-09 22:28:33    146

PDF yuklash
Chop etish


Интернет фирибгарларидан эҳтиёт бўлинг

Сўнгги йилларда ёшлар томонидан содир этилаётган кибержиноятлар сони кескин ошиб кетди. Афсуски кўпчилик юртдошларимизнинг молиявий ва ахборот хавфсизлиги бўйича саводхонлиги бироз етишмаслиги сабабли, қаллоблар қўлига тушиб қолишмоқда. Бунинг натижасида ҳозирги кунда одамлар энг кўп алданаётган фирибгарлик усулларидан бири бу — кўриниши жиҳатдан айрим компанияларнинг веб-сайтига ўхшаган сохта сайтлар орқали пластикдаги пулларни ўзлаштириш бўлмоқда. Шунинг учун кимдир сизга ҳавола бериб, шу линкка кир ва пластик маълумотларингни тўлдир, биз сенга пул ташлаб берамиз дейишса, дарров лаққа тушиб кетаверманг жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди томонидан юқоридаги каби ҳолат бўйича жиноят иши кўриб чиқилди.

Унга кўра (Тошкенов Мухторжон Маъмиржон ўғли) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан эгаллаш мақсадида, 2021 йил 23 июль куни ўзига тегишли бўлган “Red Mi-7” русумли қўл телефони апаратида телеграм ижтимоий тармоғидаги “Flesh energy” гуруҳига аъзо бўлиб, гуруҳдаги фуқаро Мавлонова Ёқутхон Мусажоновнага “Flesh energy” номли акцияда фаол иштирок этганлиги учун 770.000 сўм пул мукофоти ютиб олганлиги тўғрисида ёлғон маълумот бериб, уни ишонтириб, пластик карта рақами ва 7800 қисқа рақамидан телефон аппаратига келган махфий кодни берса, ютуқ пулларини пластик картасига ўтказиб бериши ҳақида ёзиб, уни алдаб, ишонтириб, Микрокредит банкидан берилган 8600052936353711 рақамли пластик картаси рақами хамда юборилган махфий кодга эга бўлиб, унинг ҳисоб рақамида бўлган 906.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан эгаллаб, ўзининг манфаатлари йўлида сарфлаб юборган. Дастлабки тергов ва суд даврида судланувчи томонидан жабрланувчига етказилган моддий зарарлар тўлиқ қопланган. Суд судланувчи М.Тошкеновга нисбатан қонун доирасида жазо тайинлаб, унинг жойига ҳусусий ажрим чиқарди.

Юқоридаги каби ҳолатга тушиб қолмай десангиз - Ҳар қандай ҳолатда ҳам СМС-хабар орқали келган бир марталик тасдиқловчи кодни ҳеч кимга ошкор қилманг! Ушбу тасдиқловчи код ёрдамида фирибгарлар ҳисобингиздаги пул маблағларини осонгина ўғрилаши ёки мобил иловалар ёрдамида уларни бошқариш ҳуқуқини қўлга киритиши мумкин. Шунингдек, Бегона шахсларга банк карталари ёки банкнинг мобил иловасидаги аккаунтингиз тўғрисидаги маълумотларни берманг. Шубҳали бўлган веб-саҳифаларда банк картаси тўғрисидаги маълумотларингиз ва СМС-хабари орқали келган тасдиқловчи кодларни киритманг. Огох бўлинг.

Нодир Саломов

Жиноят ишлари бўйича

Бешариқ туман судининг судьяси