Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

сессия 56

×

 2022-03-19 21:30:45    184

PDF yuklash
Chop etish


 Долзарб масалалар муҳокамаси 

Сессияни туман Кенгаши раиси Р.К.Жўраев очди ва олиб борди.

 

 

Маҳалла тизимида янги жорий этилган ҳоким ёрдамчилари тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича қандай ишларни олиб бормоқда? Анашу саволга жавоб бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонаси мудири З.Рўзматов ҳисоботи эшитилди.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида туман мажбурий ижро бюроси бўлим бошлиғи С.Қўшмоқов ахборот берди. 

Сессияда қишлоқ хўжалигига дахлдор иккита масала кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2022 йил 18 февралдаги видеоселектор йиғилишида қўйилган вазифа чорвачилик ва ипакчиликни ривожлантириш юзасидан берилган топшириқлар ижроси юзасидан туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Н.Жумаев ҳамда фермер хўжалиги ер майдонларини қисман туман ҳокимлиги захирасига қайтариш ва халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорига ўзгартириш ҳақида туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари Ў.Эргашевнинг ҳисоботлари эшитилди. 

Туман Кенгаши сессияларида халқ таълими бўлимидаги умумий ўрта таълим мактаблари директорлари лавозимига тавсия этилган номзодларнинг келгуси уч йилда ривожлантириш дастурларини эшитилиши йўлга қўйилган. Бу галги сессия кун тартибига 3,-7-,58- ўрта мактаблари директорларлигига номзодлар дастурлари эшитилди. 

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Бешариқ тумани ҳокимлиги Ахборот Хизмати