Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бешариқ алимент тўлашдан бош тортган 3 нафар ота қамалди
2022-03-28 09:55:39 222
24.03.2022 йил куни Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди томонидан Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлими биносида алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаб келаётган 4 нафар шахсга нисбатан маъмурий хуқуқбузарлик ишлари кўриб чиқилган.
Ижро ҳужжатлари бўйича қарздор Бешариқ тумани Қўрғонча МФЙ Холбой кўчасида яшовчи И.Л ундирувчи М.И га бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун хар ойлик даромадидан ¼ қисми миқдорида нафақа тўлаши лозим бўлсада 4 ой давомида жами 2.651.858 сўм алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисмига асосан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Бундан ташқари Бешариқ тумани Кармак қишлоғида яшовчи Э.Ю хамда Бешариқ тумани Нурафшон мфй, Саодат кўчасида яшовчи Ш.С лар хам бир нафардан фарзандларини моддий таъминоти учун алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли хар икки ҳуқуқбузарга нисбатан хам 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Шунингдек мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 474- моддаси 1-қисми билан тақдим этилган маъмурий хуқуқбузарлик иши бўйича хуқуқбузар Т.Ш. ундирувчи Т.М га 3.989.000 сўм алимент пулларини тўлиқ тўлаганлиги сабабли Т.Ш га нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик иши Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 271-моддаси 10-бандига асосан харакатдан тугатилди.
Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг судьяси Н.Саломов.