Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Қишлоқ хўжалиги техникасини техник носоз ҳолатда бошқариш жарима ундиришга сабаб бўлади.

×

 2022-04-13 18:35:56    149

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва Фарғона вилояти ИИБ ЙХХБ билан ҳамкорлик натижасига кўра, ҳафтанинг Пайшанба кунлари қўшма рейд тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

Шу мақсадда “Ўзагроинспекция”нинг Бешариқ туман бўлими ва Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамкорлигида рейд тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Ўтказилган тадбирлар давомида техникадан фойдаланиш қоидалари бузилиши юзасидан йил бошидан буён 9 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, Бешариқ туманида ўтказилган назорат тадбири давомида фуқаро Б.Н. бошқарувида бўлган “Т-28” русумли тракторини, Бешариқ тумани Намуна қишлоғи худудида ўтказилган назорат тадбирларида фуқаро Ў.А. бошқарувида бўлган “ТТЗ-8010” русумли тракторлари тўхтатиб текширилганида техникани техник носоз ҳолда бошқараётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан қонунбузарларга нисбатан МЖтКнинг 112- моддаси билан маъмурий баённома тузилиб, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари вақтинчалик жарима майдончасига қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил                        17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли қарори ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш юзасидан “Ўзагроинспекция”нинг  Бешариқ туман бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган январь-март ойлари давомида                                  4 маротаба  назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб шундан 9 та ҳолатда қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан ёзма кўрсатма берилиб, 9 та ҳуқуқбузарликларга нисбатан инспекция органларининг ваколат доирасида чора қўлланилди.

Юқоридаги тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

 И.М.Жўраев “Ўзагроинспекция”нинг Бешариқ туман бўлими бошлиқ ўринбосари.