Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

“Қонун Уствор жазо муқаррар”

×

 2022-04-13 18:41:24    229

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан “Алимент ундириш тўғрисидаги” масала юзасидан ўтказилган 01.03.2022 йил кунги йиғилишдан келиб чиққан холда ушбу йўналишдаги ишларни тартибга солиш хамда фуқароларнинг хақли этирозларини қисқа вақтларда кўриб чиқиш, вояга етмаган шахсларни моддий таъминоти учун ундирилаётган алимент қарздорликларни тартибга солиш мақсадида Бюронинг Бешариқ туман бўлими иш юритувидаги алимент ундириш билан боғлиқ ижро ишларини назорат ўрнатиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан бўлимда ушбу тоифадаги ишлар бўйича 2021 йил бошига 1861 та қолдиқ бўлиб ўтган бўлиб, 2021 йил 12 ойи давомида 772 та шу тоифадаги ижро ишлари келиб тушган, 2021 йил 12 йил давомида Қонун томонлама жами: 683 та ижро ишлари тамомланган бўлиб шундан 110 таси амалда тамомланган қолган 573 таси 40-моддага асосан ундирувчиларнинг аризасига асосан тамомланган, 01.01.2022 йил кун холатига жами 1950 ижро иши қолдиқ бўлиб ўтган. 2022 йилнинг 2 ойи давомида алимент ундириш билан боғлиқ 127 та ижро хужжатлари келиб тушган, Жорий 2 ойи давоми жами 181 та ижро хужжатлари Қонуннинг  тегишили моддаларига асосан тамомланган, шундан 18 таси амалда тамомланган. 01.03.2022 йил холатига жами иш юритувда 1896 тани ташкил этади.

Қолдиқдаги ижро хужжатлари тахлили қилинганда 474 нафар қарздор ишга жойлашган, 273 нафар қарздорлар алимент мажбуриятларини ўз вақтида бажариб келмоқда, 519 нафар қарздорларга давлат ижрочиси аралашуви билан ундириб келинаётган бўса, 630 нафари қастдан бўйн товлаб келаётган қарздорларга тўғри келади.   

Алимент қарздорликларни ўз вақтида белгиланган миқдорда тўланмаган тақдирда қарздорларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик масаласи ўрганилганидан 2021 йил 12 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 474-моддаси билан жами: 58 та маъмурий материаллар судга тақдим этилиб шундан 36 тасига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган,
12 таси бўйича суд томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг
271-моддаси 10-бандига асосан ярашув билан тугатилган. Қолган 10 та иш МИБ нинг бўлим бошлиғи томонидан қарор қабул қилинган.

2022 йил 2 ойи давомида давомида Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 474-моддаси билан жами: 12 та маъмурий материаллар судга тақдим этилиб шундан 9 тасига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган,
2 таси бўйича суд томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг
271-моддаси 10-бандига асосан ярашув билан тугатилган. Қолган 1 та иш МИБ нинг бўлим бошлиғи томонидан қарор қабул қилинган.

         Ушбу йўналишдаги ишларни давом эттириш бўйича олиб борилаётган ижро харакатларидан бири

ФИБ Ўзбекистон туманлараро судининг қарори билан қарздор С.Рахмоновдан ундирувчи М.Рахмонова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари учун жами 21,2 млн сўмлик алимент қарздорлиги бўйича суд томонидан маъмурий қамоқ тайинланиб жазо муқаррарлиги таъминланди.

Бундай холат ФИБ Ўзбекистон туманлараро судининг қарорига асосан қарздор А.Хамидовдан ундирувчи С.Нишонова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари учун жами 38,9 млн сўмлик алимент қарздорлиги бўйича суд томонидан маъмурий қамоқ тайинланиб жазо муқаррарлиги таъминланди.

Бундай мажбурий ижро этиш чоралари давом эттирилмоқда.