Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жинорятининг мазмун мохияти

×

 2022-04-21 18:25:35    226

PDF yuklash
Chop etish


Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси шундан иборатки, растрата ёки ўзлаштириш йўли билан ўғирланадиган мулк айбдорнинг тасарруфида бўлади. У эса ушбу ҳолатдан фойдаланган ҳолда мулкни ўз фойдасига ёки ўзгалар фойдасига ғаразли ниятда ўтказади.

Жиноят объекти айбдор томонидан эгалланган ёки унинг тасарруфида бўлган мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ҳисобланади.

Ҳар қандай мулк, шунингдек, қимматли қоғозлар ҳам ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жи­нояти предмети ҳисобланади ва айбдор мулкка нисбатан алоҳида ҳуқуқий муносабатда бўлиб, мулк унга ишониб топширилади. Ушбу ҳуқуқий алоқа тажовуз предметининг иқтисодий ва юридик табиатини қамраб олмайди, ўзганинг мулкини моддий ташувчиси бўлиб қолади.

Айбдорга ишониб топшириб қўйилган ёки унинг ихтиёрида турган мулк мансаб вазифалари ёки шартномавий муносабатларга кўра ёхуд махсус топшириқ муносабати билан ўзганинг мулкини тасарруф қилиш, бошқариш, етказиб бериш ёки сақлаш бўйича қонуний ваколатларни амалга оширувчи шахснинг (масалан, омбор мудири, экспедитор, таъминотчи, сотувчи, кассир ва бошқа шахслар) эгалигида бўлган мулк.

Мулк мансаб мажбуриятлари доирасида айбдорнинг қонуний эгалигида ёки тасарруфида бўлиши мумкин. Бунда ходимларга қонун, норматив актлар ёки иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномасига кўра юклатилган алоҳида ваколатлар тушунилмоғи лозим.

Ўзлаштириш ёки растрата қилиш айбдор билан алоҳида жисмоний ёки юридик шахслар шартномавий муносабатлари асосида ҳам бўлиши мумкин. Шартномавий муносабатда айбдорга пудрад, ижара, комиссия, прокат, сақлаш шартномасида қайд этилган ва мулкни тасарруф этиш, бошқариш, элтиб бериш ёки сақлаш ваколати у ёки бу даражада юклатилган бўлиши мумкин ва ҳоказо.

Ўзганинг мулкига эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш махсус топшириқ сифатида юклатилиши ҳам мумкин. Шу каби мулкка доир махсус операцияларни амалга оширишни юклатувчи бўлиб давлат номидан мулкдор, ташкилотлар, шу жумладан нодавлат ташкилотлар ҳам, алоҳида фуқаролар ҳам чиқиши мумкин. Ушбу вазифа оғзаки ва ёзма кўринишда ифода этилган бўлиши мумкин, бироқ бу айбдорга ўтказилган мулкнинг ҳуқуқий мақомига таъсир этмайди у айбдорнинг қонуний эгалигидаги ёки махсус вазифа юзасидан фойдаланиши мумкин бўлган мулк деб топилади. Ўғирлик йўли билан ўзганинг мулкини талон-торож қилиш, ўзлаштириш ёки растрата қилишни содир этишда, айбдор шахснинг талон-торож қилинган мол-мулкка ҳеч қандай алоқаси бўлмайди ёхуд ишлаб чиқариш зарурати, топширилган иш муносабати билан ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади, холос. Хусусан, айбдорга махсус топширилган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш жиноятлари сифатида комбайнчи, ҳайдовчилар томонидан содир этилган талон-торож қилишни тушуниш мумкин. Чунки ишлаб чиқаришда амалга ошириладиган функцияларидан ташқари, улар экспедиторлик мажбуриятларини ҳам бажаришади.

Айбдор томонидан ўзганинг молмулкини бошқариш, етказиб бериш, сақлаш ёки тасарруф қилиш ваколатлари бўлиши сабабларидан қатъи назар, бу ваколатлар мулк эгаси ҳуқуқлари билан амалга оширилган, чунки мулкдор жиноятчига бу ваколатларни қонунийлаштириб берган. Мол-мулк эгасининг хоҳиш иродасига боғлиқ равишда, мулкнинг ҳажми, амалга ошириш соҳасига қараб бу ваколатлар чекланганлик хусусиятига ва қатъий белгиланган мақсадли топшириққа эгадир. Бироқ талон-торож қилиш субъекти мулкдор томонидан белгиланган доирада мулкдорга тегишли бўлган ҳар қандай ваколатларни амалга ошириши мумкин. Одатда, мол-мулк ишониб топширилган шахснинг ваколатлари муайян ҳужжатлар билан мустаҳкамланади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддасида ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноят кўрсатилган бўлиб, унга кўра, айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш,

базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) кўп миқдорда;

б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

г) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса,

базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) жуда кўп миқдорда;

б) ўта хавфли рецидивист томонидан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;

г) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса,

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

 

Фурқат Собиров

Жиноят ишлари бўйича

Балиқчи туман судининг раиси