Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Пенсия ва нафақалар тўловида нималар ўзгарди

 2022-04-25 11:40:49    143

PDF yuklash
Chop etish


Республикамизда яшаб давлат пенсиялари, нафақалари ва бошқа тўловларни олувчи шахсларни манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни моддий қўллаб-қувватлаш давлатимизнинг ижтимоий сиёсатининг устивор вазифаларидан бири десак адашмаймиз. Ўзбекистон Республикаси Презиентининг 07.04.2022 йилдаги “Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-198 сонли қарори қабул қилинганлиги бунинг яққол мисолидир.

Қарорга асосан давлат пенсиялари, нафақалар ҳамда “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтарига киритилган фуқароларга ва оилаларга жамғармалар маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган моддий ёрдамлар, меҳнат органлари томонидан тшланадиган ишсизлик нафақаси ва стипендиялар, жазони ўтаб озодликка чиққан фуқароларга тўланадиган моддий ёрдам пуллари ҳар ойнинг 5-санасига қадар молиялаштирилиши ҳамда пенсия ва нафақалар билан бир вақтда АТ “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан маҳаллаларга етказилиши белгиланди. Қарорга асосан 01.05.2022 йилдан пенсия ва нафақалар ҳамда моддий ёрдам пулларини нақд пулда етказиб бериш хизматлари учун 1 фоиз миқдорида банк хизмат ҳақи тўлаб берилиши, АТ “Халқ банки”нинг сайёр кассалари орқали маҳалла фуқаролар йиғинларига борган ҳолда банк пластик карталари орқали пенсия ва нафақалар ҳамда моддий ёрдам пулларини олувчиларга маблағлари ўзларининг ҳоҳишларига кўра нақд пулга алмаштириб берилиши белгиланди. Эндиликда пенсия ва нафақа олувчилар карталаридаги маблағларини туман марказидаги банклар ёҳуд банкоматларга бормаган ҳолда нақд пулга алмаштириб олиниши уларни туман марказларига бориш ва  ортиқча вақтларини сарфлаб сарсон бўлишини олдини олишга қаратилган одилона сиёсат намунасидир.

Банк пластик картаси орқали пенсиялар, нафақалар ҳамда моддий ёрдам пулларини олувчиларнинг банк пластик картасидаги маблағларидан нақд пулга алмаштириб олишда 1 фоиз миқдорида банк хизмати ҳақи олиниб қолиниши фуқароларнинг кўплаб эътирозларига сабаб бўлиб келаётган эди. Қарорга асосан эса уларнинг карталаридаги маблағларини нақд пулга алмаштиришда карталаридан ечиб қолинадиган 1 фоиз маблағлари эвазига қўшимча тўлов  қўшиб бериладиган бўлди. Яъни эндиликда банк карталари орқали пенсиялар, нафақалар ва моддий ёрдамлар тўланиб келинаётган шахсларнинг банк карталаридан маблағларни нақд пулга алмаштиришда ечиб қолинаётган 1 фоиз банк хизмат ҳақи давлат томонидан қопланади. Бунда банк карталарига ўтказиб берилган 1 фоизлик қўшимча тўлов фуқаролар томонидан банклар ва банкоматлар орқали маблағларини нақд пулга алмаштирмасалар ҳам уларнинг карталаридан ечиб олинмаслиги ва фуқаролар томонидан қайтарилмаслиги белгиланган.

Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар пенсия ва нафақа олувчиларга яратилаётган қулайликлар фуқароларимизнинг ижтимоий-моддий таъминотини яхшилиш, уларнинг фаровон хаёт кечиришлари учун замин яратиб келмоқда Юқоридаги қарор ҳам бунга яққол  мисолдир.

                                                              Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

                                                                      Бешариқ туман бўлими бошлиғи

                                                                                     Ф.Ивадуллаев