Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Марғилон вилоят ҳокимлиги

сессия 60

×

 2022-04-29 08:18:57    137

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман кенгашининг сессияси
Муҳим масалалар депутатлар муҳокамасида
Жорий йил 28 апрель куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги олтмишинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни туман ҳокими, Кенгаши раиси Р. Жўраев очди ва олиб борди.Депутатлар муҳокамасига саккизта масала қўйилди. Кун тартибидаги биринчи масала - тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг 2022 йил I-чоракдаги ҳолати бўйича вилоят адлия бошқармаси бошлиғи  Б. Ҳасанов ахборот берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апреладаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навкат ҳамда Қияли маҳалла фуқаролар йиғинларида “Обод қишлоқ” дастури доирасида қилинаётган тизимли ишлар бўйича туман ҳокимининг ўринбосари  И. Эшматов ҳисоботи эшитилди. Туманда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор ва ташкилот раҳбарларининг фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан I-чорак якуни бўйича туман Халқ қабулхонаси мудири З. Рўзматов ахборот берди. Депутатлар ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди раиси М. Мирмақсудов, шу вақт ичида кўрилган фуқаролик ишлари ва амалга оширилган ишлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлар-аро суди раиси Э. Исмоилов, шунингдек, жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар ва амалга оширилган ишлар юзасидан жиноят ишлари бўйича туман суди раиси О. Ҳасановларнинг ахборотларини тингладилар.2022 йил I-чорак давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияси шўъба мудири Б. Дўлиев, “Н.Аҳмедов саховати” ММТП ҳудудидаги “Шарофиддин ота” фермер хўжалиги билан тузилган ернинг узоқ муддатли ижара шартномасини бекор қилиш бўйича туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси А. Кабиров ҳисоботлари эшитилди..Депутатлар ҳар бир масалани синчиклаб ўрганиб, муҳокамадан ўтказишди.Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.