Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш борасида” семинар-учрашув
2022-05-19 18:13:47 249
“Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш борасида” семинар-учрашув
Барчамизга маълумки давлатимиз томонидан суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилишга, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашга ҳамда одил судловни таъминлашга катта эътибор бериб келинмоқда.Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, халқ билан мулоқот самарадорлигини ошириш ҳамда инсон манфаатларини муҳофаза қилишда қатор ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий омиллар муҳим ўрин тутади.Шу муносабат билан, “Коррупцияга қарши курашиш” ҳамда “Одам савдосини олдини олиш” мавзуларида Бешариқ тумани “Мусиқа ва санъат мактаби"да жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг раиси О.Хасанов, Бешариқ туман прокурорининг ёрдамчиси Д.Усмонова ҳамда Бешариқ туманидаги мактабгача таълим муассасалари мудиралари иштирокида семинар учрашув ўтказилди.Семинар-учрашув давомида юртимизда коррупцияни олдини олиш юзасидан чиқарилган қонунлар, Президентимизнинг Фармонлари мазмун-моҳияти, коррупция жиноятларининг ҳуқуқий оқибатлари ҳамда одам савдоси жинояти учун қонунда белгиланган жавобгарликлар юзасидан тушунтиришлар берилди.Шунингдек, тадбир сўнгида, иштирокчиларга “Мурғак қалблар нидоси” ҳамда “Одам савдоси-трансмиллий жиноят” номли буклетлар тарқатилиб, уларнинг юқоридаги мавзуларга оид саволларига батафсил жавоблар берилди.