Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Коррупция

×

 2022-05-31 21:56:48    246

PDF yuklash
Chop etish


Коррупция албатта бугун пайдо бўлган иллат эмас, у қадимдан буён мавжуд бўлиб келмокда. Қадимги юнон файласуфи Аристотель айтганидай: “Ҳар қандай давлат тизимида- қонунлар  ва бошқа фармойишлар орқали ишни шундай ташкил қилиш керак-ки унда мансабдор шахсларни ноқонуний йўл билан бойишига йўл қўймаслик лозим”.

Коррупция ҳозирги кунда жаҳон мамлакатларида қонун устиворлигини таъминлашга, демократия, инсон ҳуқуқлари, ҳокимиятга ишонч, давлат бошқаруви,  тенглик ва ижтимоий адолат  принципларига, иқтисодиётда соғлом рақобатга жиддий хавф солмоқда ва иқтисодий ўсишга тўсқинлик қилмоқда, демократик ва фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши ва ривожини тўхтатишга ҳаракат қилмоқда.

Коррупция атамасига Ўзбекистон Юридик энциклопедиясида шундай таъриф берилган: “коррупция – (лот. corruption – айниш, порага сотилиш) – сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги ижтимоий хавфли ҳодиса, давлат функцияларини бажариш ваколатига эга бўлган (ёки уларга тенглаштирилган) шахсларнинг ноқонуний тарзда моддий ва бошқа бойликлар, имтиёзларни олишда ўз мақоми ва у билан боғлиқ имкониятлардан фойдаланиши, шунингдек шу бойлик ва имтиёзларни жисмоний ва юридик шахслар қонунга хилоф равишда эгаллашига имкон бериши”.

Ҳозирги кунда коррупция муаммосига жаҳонинг исталган  мамлакатида дуч келиш мумкин. Бироқ бу ҳамма жойда ҳам коррупция бир хил дегани эмас. Коррупциянинг юзага келиш сабаблари ҳамма жойда турлича бўлиб, тарихий давр ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш хусусиятларига боғлиқ бўлади.

Ўзбекистон Республикасида ҳам коррупцияга қарши кураш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан изчил ишлар олиб борилмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2003 йил 31 октябрь кунги Коррупцияга қарши курашиш конвенциясига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги 2008 йил 07 июль кунги ЎРҚ-158-сонли Қонуни қабул қилинди.

2017 йил 3 январь куни Ўзбекистон Републикасининг  “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатлиги қонунда аниқ белгилаб қўйилди.

Қонунга кўра, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: қонунийлик; фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги; очиқлик ва шаффофлик; тизимлилик; давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги; коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги; жавобгарликнинг муқаррарлиги.

Қонунда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилардан иборатлиги белгилаб қўйилган.

         Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

        Ҳозирда коррупция ҳолатига йўл қўйган шахслар реестрини тузиш, уларни давлат хизматига қабул қилишни чеклаш каби қонунчиликдаги ўзгаришлар кун тартибида турибди, албатта бундай чоралар давлатимизда коррупция ҳолатларига чек қўйиш, қонун хужжатлари устиворлигини таъминлашда муҳим аҳамият  касб этади.

 

Фуқаролик ишлари бўйича

Ўзбекистон туманлараро судининг

судьяси:                                                            Н.Эгамов