Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ғалла етиштириш ва сотишда бозор тамойили
2022-06-02 10:12:16 252
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2022 йил 28 майда “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга кўра фермер хўжаликлари ва ғаллачилик кластерларининг моддий манфаатдорлигини ошириш, ички бозорни буғдой ва ун маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ғаллани давлат эҳтиёжлари учун зарур ҳажмдан ортиқ харид қилишдан воз кечиш орқали соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида Республикада етиштирилаётган 2022 йил ҳосилидан суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан жами 2 550 минг тонна буғдойнинг, 1 783,5 минг тоннасини товар буғдой давлат ресурси сифатида ҳамда 266,5 минг тоннасини уруғлик учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилиш, 500 минг тоннасини фермер хўжаликлари ҳамда бошқа ғалла етиштирувчилар томонидан кейинчалик биржа савдоларида сотиш учун Жамғарманинг тижорат вакилида вақтинчалик сақлашга қабул қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
2022 йил ҳосили учун “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги корхоналар товар буғдойни Жамғарма номидан буғдой етиштирувчилардан сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, харидорларга жўнатиш тадбирларини амалга ошириш бўйича тижорат вакили ҳисобланди. Шунингдек, давлат ресурсларига харид қилинган товар буғдой учун тўловлар буғдой етиштирувчиларга тижорат вакили томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги босқичларда амалда оширилиши, дастлабки босқичда – Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган нархларда, кейинги босқичда – биржада шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировкадан) келиб чиқиб, буғдой етиштирувчилар билан тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилиниши, буғдой етиштирувчилардан тижорат вакилида вақтинчалик сақлаш учун қабул қилинган товар буғдой 2022 йилнинг июль-август ойларида биржа савдолари орқали сотилиши, буғдойни ташиш (шу жумладан, ички ташиш), қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга жўнатиш харажатлари тижорат вакили ва буғдой етиштирувчилар ўртасида тузилган шартнома шартларидан келиб чиқиб, Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланиши, буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга жўнатиш жараёнида юзага келадиган табиий камайиш миқдори Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тартиб асосида ҳисобдан чиқарилиши, буғдойнинг сифати ва сақланиши бўйича назорат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиши аниқ белгилаб берилди.
Бундан ташқари, ушбу қарорда Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган ва буғдой етиштирувчилардан вақтинчалик сақлаш учун қабул қилинган, 3 ва ундан юқори синфлардаги буғдой, мулкчилик шаклидан қатъи назар, биржадан харид қилинган буғдойнинг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги унни биржа савдолари орқали сотиш мажбуриятини олган, ун ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига, 4- ва 5-синфлардаги буғдой – барча тадбиркорлик субъектларига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган график асосида биржа савдолари орқали ҳеч қандай чекловларсиз сотилиши, ғаллани сотиб олиш ва сотишда янги тизим шаффофлиги, тўлақонли ва адолатли ишлаб кетишини ҳамда буғдой етиштирувчилар манфаатдорлигини таъминлаш, ички бозорда ун ва дон маҳсулотлари нархининг ўсиши ва тақчиллигининг олдини олиш бўйича тўлақонли ва адолатли ишлаб кетишини ҳамда буғдой етиштирувчилар манфаатдорлигини таъминлаш мақсадида Жамғарма, тижорат вакили ва буғдой етиштирувчилар ўртасидаги молиявий ҳисоб-китоблар тезкор амалга оширилишини таъминлаш мақсадида d-xarid.uz ахборот тизимини ишга тушириш белгиланди.
И. ЖЎРАЕВ,
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими бошлиғи ўринбосари.