Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Жойларда судья иштирокида суд ҳукми муҳокамаси давом этмоқда
2022-06-10 19:54:00 274
Сўнгги йилларда мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жиноятчиликка барҳам бериш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳудудларда жиноятларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка нисбатан муросасизлик муҳити шаклланмоқда. Хусусан, жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг судьяси Н.Саломов томонидан Тоза ҳудуд Бешариқ тумани биносида мазкур ҳудуд аҳолиси иштирокида улар истеъқомат қилаётган маҳаллада содир этилган жиноят иши юзасидан чиқарилган суд ҳукми ва хусусий ажрим муҳокама қилинди. Учрашувда судья Н.Саломов сўз олиб, қатнашчиларга ҳукм ва хусусий ажримни ўқиб эшиттирди. Бундан ташқари, ҳудуд аҳолиси билан очиқ мулоқотлар ўтказиб, уларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.