Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Фуқаро фойдасига иш ҳақи ундириш

×

 2022-06-22 14:19:07    264

PDF yuklash
Chop etish


Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 08.10.2021 йил кунидаги №2-1503-2101/3549-сонли ижро хужжатига асосан  қарздор Бешариқ тумани Молия бўлимидан ундирувчи О.Мелибоев фойдасига 62.083.957 сўм иш хаққи ундириш тўғрисидаги ижро хужжати Бюронинг Бешариқ туман бўлимига 11.11.2021 йилда келиб тушган хамда шу куни ижрога қаратилган.

Қарздор Бешариқ тумани Молия бўлими ижро хужжати билан таништирилиб, суд қарори ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.

Шунингдек ижро харакатлари давомида  Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунинг 487-моддаси тартибида давлат ижрочиси “ундирувни қарздорнинг ҳисоб рақамларидаги пул маблағларига қаратиш тўғрисида” қарор қабул қилиниб, ижросини таъминлашлик учун Бешариқ тумани Молия бўлими ва Бешариқ тумани бўйича Ғазначилик бўлинмасига 28.03.2022 йил куни юборилган.

Мазкур қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 128,129-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 13.05.2014 йилдаги 120-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 12,14-бандларига мувофиқ ижро хужжати бўйича ундирилиши лозим бўлган қарз суммаси бўлимнинг депозит ҳисоб рақамига ўтказиш мажбурияти Бешариқ туман бўйича Ғазначилик бўлинмасига юкланган.

Бешариқ тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси томонидан қарздор Бешариқ тумани Молия бўлимининг бюджетдан ажратилган маблағларининг тегишли харажат моддасига ҳамда барча бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари чиқиш қисмига 29.03.2022 йилда вақтинча банд солинган.

Бешариқ туман Молия бўлимининг 07.04.2022 йилдаги алоқа хатига кўра ундирилиши лозим бўлган қарз суммаси бюджет маблағлари Молия бошқармаси орқали республика бюджетидан ажратилиши маълум қилинган.

20.05.2022 йил куни Бюронинг Бешариқ туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро харакатлари давомида қарздор Бешариқ тумани Молия бўлимига тегишли давлат рақами 40226FBA NEXIA DONC русумли автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунинг
44,46 моддаларига асоссан хатлаб, жамрима майдончасига олиб кирилган.

Ижро харакатлари давомида қарздор томонидан 03.06.2022 йилда 62 083 957 сўм тўлиқ тўлаб берилиб, ижро хужжати ижроси амалда бажарилган