Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Ер ислоҳотлари фаровонлик кафолати

 2022-06-30 15:06:22    144

PDF yuklash
Chop etish


Халқимизда “Ерни боқсанг ер сени боқади”, “Эр киши ер сотмайди”, “Ер хазина, сув гавҳар,” “Ерни боқсанг боғ бўлар”, “Ер олган кўкаради” деган ва бошқа шунга ўхшаган мақол-маталлар кенг тарқалган. Албатта ушбу сўзлар бежиз келиб чиқмаган. Ушбу ҳикматли сўзлар мазмунидан англашиладики, ер жами бойликларнинг, неъматларнинг, халқ фаровонлигининг асосидир. Меҳнаткаш халқимизнинг ҳам ерга бўлган меҳри ўзгачадир. Халқ фаровонлиги ва юрт ривожида муҳим ўрин тутган, умумий ва бебаҳо бойлик ҳисобланган ер билан боғлиқ муносабатлар ҳам миллий қонунчилигимизда ўз аксини топган. 

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 1-моддасига кўра, ер умуммиллий бойликдир, Ўзбекистон Республикаси халқи ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.

Ер тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий вазифалари ҳозирги ва келажак авлодларнинг манфаатларини кўзлаб ердан илмий асосланган тарзда, оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва оширишни, табиий муҳитни асраш ва яхшилашни, хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш учун шароит яратишни, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ер муносабатларини тартибга солишдан, шунингдек бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашдан, шу жумладан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан иборат.

Ерга бўлган ҳуқуқларни шаффофлик асосида қўлга киритиш, ердан фойдаланишда барча фуқароларнинг тенглигини таъминлаш, ер ажратишда коррупцияга йўл қўймаслик мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан ҳам меъёрий ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинмоқда.

2021 йил 8 июндаги  “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан 2021 йил 1 августдан бошлаб: ер участкалари хусусий секторга — мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилиши; мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилиниши, бунда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолиши; ижарага олинган ер участкасида қонунчиликда белгиланган тартибда қурилган кўчмас мулк объектига мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объектга мулк ҳуқуқи билан биргаликда у жойлашган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳам янги мулкдорга ўтиши; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари иштирок эта оладиган очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилиши ва бошқа шу каби ерга эгалик қилиш ва ер ажратиш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш йўлидаги ислоҳотлар бошланди.

Ушбу ислоҳотларни давоми сифатида 2022 йил 24 мартда “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди ва ушбу Фармон билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари очиқ электрон танлов асосида иштирок эта оладиган, ижара ҳуқуқи асосида ажратиладиган ерларнинг танлов натижаларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланиши қонунчиликдан чиқариб ташланди, деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини олишда 2022 йил 1 март санасидан кейин хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига устуворлик берилди.

Албатта ушбу ислоҳотлар фуқароларнинг иш билан таъминланишига, қўшимча даромад топишига, оилаларнинг фаровонлиги ошишига хизмат қилади.