Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Суғоришнинг самарали усули.

 2022-07-07 21:14:36    178

PDF yuklash
Chop etish


Бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам сувни тежаб ишлатиш муҳим аҳамиятга эга. Мавжуд сув ресурсларининг салмоқли қисми қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришга сарфланиши эътиборга олинса, бу беминнат неъматдан тежаб-тергаб фойдаланиш самарали усулдир. Шу мақсадда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи технологиялар жорий этилса, ҳосилдорлик ошиши билан бирга, сувни тежаш имконияти ҳам юзага келади.

Мамлакатимизда сув ресурсларидан фойдаланиш механизмларини тубдан ислоҳ қилиш, улардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларида сув тежовчи технологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, шунингдек, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Ўзагроинспекция”нинг Фарғона вилоят бошқармаси ва туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил                             25 октябрдаги “Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4499 - сонли қарори ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш юзасидан кенг қамровли тадбирларни бажариш бўйича туманда фаолият юритувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ўртасида тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

 Ўтказиб борилаётган тушунтириш тарғибот давомида илгари иқтисодий жиҳатдан самарасиз ҳисобланиб, ҳар гектар ердан ўртача 10-15 центнердан ҳосил олинадиган майдонлардан, томчилатиб суғориш технологияси ўрнатилган ер майдонларидан ҳосилдорлик гектарига 35-40 центнерга тўғри келиб хосилдорлик ошишига, томчилатиб суғорилганда сув табиий усулдагига нисбатан 40-45 фоиз тежалади. Шунингдек, кимёвий ўғитлар марказлашган ҳолда ғўзанинг бевосита илдизига юборилиши боис ҳосилдорлик ҳам юқори бўлишлиги, оддий усулда пахта хом ашёси етиштирилганда мавсум давомида камида 12-15-маротаба культивация қилинса, томчилатиб суғоришда ғўзани культивация қилиш кескин камайиши, оддий усулда ҳар 5 гектар ерда бир нафар сувчи меҳнат қилса, замонавий инновацион технология орқали ҳар 30 гектар майдонда 1 нафар сувчи ишлашлиги, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғоришнинг афзалликлари хусусида тушунтирилмоқда.

Кўрилган тадбирлар самараси ўлароқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини замонавий технологиялар асосида етиштирмоқчи бўлганлар сони тобора ортмоқда.

Томчилатиб суғориш ҳар жиҳатдан фойдали ва самарали эканлиги амалда ўз исботини топмоқда.

Шундай экан қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан замонавий инновацион технологиялар жорий этилса, сув ресурслари ва харажатларни тежаш баробарида кўпроқ даромад олишга замин ҳозирланган бўларди. Давлатимизнинг ўз тараққиёт йўли ҳам айнан шундан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Агросаноат мажмуйи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими бошлиқ ўринбосари И.Жўраев