Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маъсулият сабаб қарз тўланди !
2022-07-19 09:08:50 209
Ўзбекистон туманлараро иқтисолий судининг 27.06.2022 йилги 4-15-03-2201/426-сонли қарздор “BESHARIQ CRUSHER” ундирувчи “Қўқон Дон махсулотлари” АЖ фойдасига жами 2.205.789.249 сўм миқдорида қарз ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Бешариқ туман бўлимига 06.07.2022 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатилиб, мажбурий ижрога қаратилган.
Қарздор жамият рахбарига ижро ҳужжати талабларини бажариш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган ва ихтиёрий муддатда қарздорлик тўланмаган тақдирда ижро йиғими ва бошқа мажбурий ижро чоралари қўлланилиши тушунтирилган.
Жамият рахбари маъсулиятни ҳис қилган ҳолда 12.07.2022 йилда 2.205.789.249 сўм қарзни ихтиёрий равишда бартараф этиши натижасида ижро ҳужжатини ижроси қўшимча жарима ва ижро йиғимисиз тамомланиши таъминланди.
Бўлим бошлиғи
адлия маслаҳатчиси С.С.Қўшмоқов