Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Маҳалла раисларининг навбатдаги ўқуви ўз ниҳоясига етди.

×

 2022-08-01 08:18:12    150

PDF yuklash
Chop etish


????Бугун даврнинг ўзи маҳалла раисларидан ташаббускорлик, фидоийлик ва  ўз маҳалласи равнақи, ободонлиги, фаровонлиги йўлида астойдил меҳнат қилишни тақазо этмоқда. Аввал хабар берганимиздек  Фарғона Давлат Университетида старт олган маҳалла раислари ўқуви 6 кун мобайнида ўтказилди. Ўқувлар давомида вилоятдаги тўртта сектор раҳбарлари шахсан ўзлари иштирок этиб, маҳалла раислари билан мулоқот ўтказдилар. Фикр мулоҳазалар ўртага ташланди.   Риштон, Бешариқ, Бағдод ва Данғара туманларидаги фаолият олиб бораётган 241 нафар маҳаллалар раислари иштирок этдилар. 
????Ўқув семинарларнинг барчасида Фарғона вилоят “Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш” бошқармаси бошлиғи Б.Холиқов, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигидан масъул  вакил С.Муродов ҳамда Адлия, Молия, Ёшлар ишлари агентлиги, Оила ва хотин-қизлар, Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш, Халқ таълими ва Ички Ишлар бошқармалари масъуллари иштирок этдилар. Улар  маҳалла раисидан кутилаётган асосий вазифалардан бири бу ислохотлар ижрочиси сифатида ташаббускорлик, кучли билим ва салохият эканини таъкидлаб, энг асосийси бугун маҳалаларда айнан юртбошимиз сайи харакатлари билан тизимли йўлга қўйилган кучли бешталик яни маҳалла раиси, хоким ёрдамчиси, ёшлар еткачиси, хотин қизлар фаоли, профилактика инспектори биргаликда иш ташкил этиб, мурожаат ва муаммоларни маҳалланинг ўзида хал этиш, бунинг учун эса раис ўз навбатида кучли салоҳият эгаси бўлиши таъкидланди. Секторлар кесимида бириктирилган мутахассислар билан  тизимли иш ташкил этишда юртбошимиз томонларидан чиқарилаётган қарор ва фармонларнининг ижросига алоҳида аҳамият қаратилишига тўхталиб ўтдилар.  
????Буган ўз якунига еткан ўқув семинарида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Б.Холиқов  ҳамда вазирлик масъул вакили С.Муродов иштирок этиб барча маҳалла раисларига ўқувларда фаол иштирок этканликлари учун миннатдорчилик билдириб ўз сертификатларини тантанали топширдилар.