Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
2022-08-09 14:17:09 233
Туман кенгашининг сессияси
Ўтган ҳафтанинг жума куни халқ депутатлари туман Кенгашининг олтмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни туман Кенгаши раисининг ўринбосари С. Темиров очди ва олиб борди.
Кун тартибига киритилган биринчи масала туман аҳолисининг 2022-2023 йилларда озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича ўринбосари Т. Саматовнинг ҳисоботи эшитилди ва муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан 2021 йил 23 ноябрда имзоланган “Мева-сабзаводчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарилишида деҳқон хўжаликлари тўғрисида” қарори ижроси қандай амалга ошириляпти ва бу борада туман қишлоқ хўжалиги бўлими белгилаган тадбирлар ҳақида бўлим бошлиғи Т. Юлдошев депутатлар олдида ҳисобот берди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси ва 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан бюджет масалалари маҳаллий Кенгаш сессияларида муҳокама қилиниб, масъуллар ҳисоботлари тез-тез эшитилиб борилмоқда. Бюджет жараёнларида фуқароларнинг иштирокини таъминлаш, туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил иккинчи чораги даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми маблағларидан фойдаланиши тўғрисида туман молия бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Х. Исроилов ҳисобот берди.
Ёшлар масалалари, хусусан, ёшлар ишлари агентлигининг биринчи ярим йилликда олиб борган фаолияти депутатлар томонидан қизғин муҳокама мавзусига айланди. Бу ҳақда ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими бошлиғи Б. Худойбердиев ҳисобот берди.
Депутатлар кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилишди.