Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 0 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Очиқлик сиёсатини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

 2022-08-18 09:09:11    154

PDF yuklash
Chop etish


Очиқлик сиёсатини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди Сўнги йилларда юртимизда очиқлик томон бир неча дадил қадамлар ташланди. Аслида очиқлик хам тенг, очиқ, ошкора ўтказиладиган сайлов тизими, фуқароларнинг жинси, ирқи, тили, дини, миллати, шахси ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар қонун олдида тенглиги принципи, жамоатчилик назорати каби демократик давлатнинг муҳим белгиларидан биридир. Шу боис олий қомусимизнинг 29-моддасида сўз ва маълумот олиш эркинлги мустаҳкамланган. Моддада “Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир. Фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги фақат давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирдагина қонун билан чекланиши мумкин” дея белгиланган. Моддани шархлайдиган бўлсак, унда айрим маълумотларни очиқланмаслиги белгиланган бўлиб, 2021-йилгача давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар тоифаси ҳақида аниқ рўйхатнинг мавжуд эмаслиги соҳа вакилларига маълум қийинчилик, тушунмовчилик туғдириб келган эди. Яна бир мухим масала ҳам борки, бу хам бўлса амалдаги қонунчиликда Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлиши кўрсатилган бўлсада, мазкур жавобгарлик айнан қайси ҳуқуқий норма асосида тартибга солиниши белгиланмаганлиги эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6247-сон Фармони ижросини таъминлаш ва қонунчиликдаги мазкур бўшлиқни бартараф этиш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу қонун жорий йилнинг учинчи август санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди. Ушбу қонун билан яна бир бўшлиқ тўлдирилиб, ўз вазифасига виждонан ёндашмаган мансабдор шахсларга ғайриқонуний қилмишлари учун жавобгарлик белгиланди.  Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, Фуқаролик процессуал кодекси, “Адвокатура тўғрисида”ги қонун ва яна бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларга ўзгартиришлар киритилиб, қонунчилик янада тўлдирилди. Ўзгаришлардан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиришлар ҳақида гапирадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 215-7-моддаси билан тўлдирилиб, унда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди ва 245-10-моддаси билан тўлдирилиб, унга кўра, мансабдор шахсларга ғайриқонуний қилмишлари юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан баённома расмийлаштирилиб, судга киритиш тартиби жорий этилди.  Белгиланган жазо чораларига келадиган бўлсак, 04 августдан бошлаб Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача (900 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача) жарима солишга сабаб бўлиши, шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланди.  Ўшбу модда билан жавобгарликка тортиш асосларига тўхталиб ўтадиган бўлсак, давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар тоифасининг аниқ рўйхати мавжуд эмаслиги ҳақида гапириб ўтган эдик. Ушбуни чуқурроқ кўриб чиқадиган бўлсак, «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–6247-сон) имзоланган бўлиб, фармон билан очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати тасдиқланди.

Рўйхатга маълумотларнинг 35 хил тоифаси киритилган бўлиб, фармонда буларнинг барчаси номма-ном санаб чиқилган. Маълумот ўрнида айтиб ўтадиган бўлсак, Ахборотларнинг 14 таси республикадаги барча давлат органлари ва ташкилотлари, 1 таси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда 20 таси республика даражасидаги аниқ белгиланган 12 та вазирлик ёки идоралар томонидан киритиб борилмоқда. Бу тоифадаги маълумотларнинг очиқланиши жамоатчиликда мустақил суриштирувлар олиб бориш имкониятини янада оширади. Фармонга асосан, 2021 йил 1 июлдан бошлаб барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, Ҳисоб палатаси, Марказий банк, суд ва прокуратура органлари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари томонидан хар чоракда белгиланган маълумотлар янгиланиб, интернет тармоғида эълон қилиб борилиши белгиланди. Фармонни ўз вақтида бажармаган мансабдор шахслар маъмарий жавобгарликка тортилиши шарт қилиб қўйилди. Шу аснода “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги ЎРҚ–786-сонли Қонун билан очиқлик сари яна бир қадам ташлади. Шунинг билан юртимизда тизимли равишда очиқлик сиёсати хам камол топиб бормоқда. Бу мавзудан сўз очилишига сабаб хам шу кунлардаги қонунчилигимиздаги ўзгаришлар кўламининг кенглигидир. Барчамизга маьлумки, конституциявий комиссия халигача ўз фаолиятини тўхтатганича йўқ. Бу ҳам бўлса халқимизнинг қонунчиликка эътибори юқорилигини, келиб тушаётган таклифларнинг кўплигидан ҳам билсак бўлади.  Хулоса қилиб айтганда, очиқлик сиёсати ҳаммага баробар, жамоатчилик билан тўғридан-тўғри алоқанинг йўлга қўйилиши, давлат бошқарувидаги шаффофликнинг таъминланиши ҳар икки томон — жамият ва Давлат ривожида энг муҳим мезонлардан бири саналади. Шу боисдан демократик янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштириш, оммавий ахборот воситалари фаолияти самарадорлигини ошириш йўлида давлат ва жамият томонидан соҳани қўллаб-қувватлаш, журналистларнинг машаққатли меҳнатини ҳар томонлама рағбатлантириш соҳасида бошланган ислоҳотлар изчил давом эттирилиши шубҳасиз.  Фуқаролик ишлари бўйича  Ўзбекистон туманлараро  суди раиси Э.А.Исмоилов