Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Банкомадддан пул ўғирлай олмайсан, лекин ўғирлашга уринсанг қамоққа кирасан"
2022-09-24 19:47:07 234
Банкомадддан пул ўғирлай олмайсан, лекин ўғирлашга уринсанг қамоққа кирасан
Мадаминов Дониёрбек Маъруфжон ўғли, ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2022 йил 03 апрель куни соат 02:19 да спиртли ичимлик таъсиридаги мастлик ҳолатида Риштон тумани Минор МФЙ ҳудудидаги Марказий деҳқон бозори олдида жойлашган “Ўзбекистон Саноат-қурилиш банки” АТБ Фарғона минтақавий филиали банкомат биносига келиб, атрофни кузатиб, уни ҳеч ким кузатмаётганлигидан фойдаланиб, “Хумо” банкомат аппарати сейфи ичидаги 144.845.000 сўм пулларини ва “Узкард” банкомат аппарати сейфи ичидаги 135.270.000 сўм пулларини Ўзсаноатқурилиш банки АТБ Фарғона минтақавий филиалини жуда кўп миқдордаги жами 280.115.000 сўм пулларини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида банкомат аппаратлари эшикларини бузиб очиб, ичкарисидаги банкомат аппарат сейфи эшигини оча олмасдан, жиноий қилмишларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда охирига етказа олмасдан номаълум томонга қочиб яширинган.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш давомида айбланувчи Д.М.Мадаминов юқоридаги жиноятни содир этган видеотасвирлар далилий ашё тариқасида олинган.
Бундан ташқари, фуқаро Мадаминов Дониёрбек Маъруфжон ўғли, ўзининг жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттириб, такроран, ўзганинг кўп миқдордаги мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2022 йил 03 апрель куни соат 02:32 да спиртли ичимлик таъсиридаги мастлик ҳолатида Риштон тумани Минор МФЙ ҳудудидаги Марказий деҳқон бозори олдида жойлашган Савдогар банк АТБ Фарғона филиали банкомат биносига келиб, атрофни кузатиб, уни ҳеч ким кузатмаётганлигидан фойдаланиб, “Хумо” банкомат аппарати сейфи ичидаги 20.000.000 сўм пулларини ва “Узкард” банкомат аппарати сейфи ичидаги 80.000.000 сўм пулларини Савдогар банк АТБ Фарғона филиалини кўп миқдордаги жами 100.000.000 сўм пулларини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида банкомат аппаратлари эшикларини бузиб очиб, ичкарисидаги банкомат аппарати сейфи эшигини оча олмасдан, жиноий қилмишларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда охирига етказа олмасдан номаълум томонга қочиб яширинган.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш давомида айбланувчи Д.М.Мадаминов юқоридаги жиноятни содир этган видеотасвирлар далилий ашё тариқасида олинган.
Суд судланувчи Мадаминов Дониёрбек Маъруфжон ўғлини Ўзбекистон Республикаси ЖК 25, 169-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан айбли деб топиб, Д.Мадаминовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,169-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан ЖК 57-моддасини қўллаб 4 (тўрт) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
Жиноят ишлари бўйича
Бешариқ туман судининг судьяси Н.Саломов