Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Гиёхвандлик аср вабоси.
2022-09-26 19:25:34 209
Саидов Султонхон Хурсанович 2021 йил октябрь ойи ўрталарида Бешариқ тумани андархон қишлоқ худудида жойлашган дала майдони четидан “наша” гиёхвандлик ўсимлигини баркларини юлиб олиб келиб, яшаш уйида майдалаб қонунга хилов равишда “гашиш” гиёхвандлик моддасини тайёрлаб, келгусида ўтқазиш мақсадини кўзлаб, яшаш уйида сақлаб келган. 2022 йил 19 апрель куни Бешариқ тумани Абдураззоқ ота МФЙ, Шодон кўчасида яшовчи Очилов Аброр Иброхимжон ўғли Бешариқ тумани ИИБга ёзган аризасига асосан, шу куни соат 15-00 ларда, Бешариқ тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан “назорат-харид” тадбири ўтказилган. Ўтказилган тадбир давомида Саидов Султонхон Хурсанович махсус ҳаридор билан гаплашиб, у билан Бешариқ тумани Дала Хамид Олимжон МФЙ, Деҳқон бозори худуди яқинида учрашишга келишиб, у билан белгиланган жойда учрашиб, шундан сўнг унга 1 дона қора рангли селофан пакетга ўралган, “гашиш” гиёхвандлик воситасини 300.000 сўмга сотган, ИИБ ходимлари холислар иштирокида махсус ҳаридордан С.Саидов сотган “гашиш” гиёхвандлик воситасини далилий ашё тариқасида олиб почта конвертига солиб, ИИБ муҳри билан муҳрлаган.
Шундан сўнг шу куни яъни, 19.04.2022 йилда Бешариқ тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Саидов Султонхон Хурсановичдан ўзига тегишли бўлган Дамас русумли автомашина баридан С.Саидов махсус ҳаридордан олган 50.000 сўмлик купюрада бўлган, жами 300.000 сўм пуллар далилий ашё тариқасида олинган.
Ўтказилган суд-кимёвий экспертизасининг 20.04.2022 йилдаги № 304-сонли хулосасига кўра, махсус харидорга сотган бир дона рангсиз селофан пакет парчасига ўралган қорамтир-қўнғир рангли, ўткир хидли, думалоқ шакалдаги, нам холдаги гашиш гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда таркибида гиёҳванд тетрагидроканнабинол моддаси мавжуд бўлиб, ушбу модда “гашиш” деб аталган гиёҳванд воситалар туркимига кирувчи, соф оғирлиги 0.85 грамм эканлиги кўрсатилган.
Ўтказилган суд-наркалогия экспертизасининг 22.04.2022 йилдаги № 165-сонли хулосасига кўра, фуқаро С.Саидов хеч қандай гиёҳвандлик касаллиги билан касалланмаган, шунинг учун тиббий йўсиндаги мажбурий равишда даволаш чорасига мухтож эмаслиги кўрсатилган.
Суд судланувчи Саидов Султонхон Хурсанович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддасининг 2-қисми билан айбли деб топиб, С.Саидовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 2-қисми билан билан ЖК 57-моддасини қўллаб, 2 (икки) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
Жиноят ишлари бўйича
Бешариқ туман судининг судьяси Н.Саломов