Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Буйруқ бекор қилинди ва ходим ишга тикланди !
2022-09-27 18:30:55 178
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 12.09.2022 йилги 2-1503-2201-6157-сонли қарорига кўра, қарздор Бешариқ туман Тиббиёт бирлашмасининг 09.06.2022 йилги 2022-2131-11-153-ТB–сонли, 18.06.2022 йилги 2174-11-153-ТB-сонли буйруғи ғайриқонуний деб топилган ва М.Отажонов ишга тикланиши белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Бешариқ туман бўлимига 15.09.2022 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатилиб, дархол мажбурий ижрога қаратилган.
Қарздор корхона рахбарига ижро ҳужжати талабларини дархол бажариш тушунтирилшган.
Корхона рахбари маъсулиятни ҳис қилган ҳолда ғайриқонуний деб топилган буйруғини қонунга мувофиқлаштириб, М.Отажоновни ўз лавозимига тиклаш ҳақида қонуний бўйруқ қабул қилиниши таъминланиши натижасида ижро ҳужжатини ижроси 20.09.2022 йилда амалда ижро қилиниб, хуқуқи бузилган М.Отажоновни ҳуқуқи тикланиши таъминланди.
МИБ Бешариқ туман бўлими
Давлат ижрочиси Ш.Мирзалиев