Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 0 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Бешариқлик фермерлар пахта етиштириш шартномавий режасини бажардилар

×

 2022-11-09 14:59:33    51

PDF yuklash
Chop etish


Бешариқ туманида жорий йил ҳосили учун 191 та фермер хўжаликлари томонидан 7 минг 995 гектар майдонда белгиланган агротехник тадбирлар асосида ғўза парваришланиб, "LUX YAN TEX" пахта-тўқимачилик кластери билан ўртача 34,5 центнердан жами 27600 тонна пахта хом ашёси етиштириш бўйича шартномалар тузилган. Бугунга келиб, тумандаги 191 та фермер хўжаликларида мўл пахта ҳосили йиғилиб, бешариқликлар ҳам йиллик шартнома режасини бажардилар. Фермер хўжаликларининг аксарияти биринчи теримдаёқ кўзланган мақсадларига эришишди. "Абдувахобов Алишер кўрки", "Шалола Назирқулова", "Асадбек Мирзаев", "Наврузбек файз замини" каби илғор фермер хўжаликлари томонидан ҳосилдорлик гектарига 40-45 центнерга етказилди. Пахта ҳосилини ўз вақтида йиғиб-териб олиш бўйича чора-тадбирлар давомида теримчиларни жалб этиш мақсадида тумандаги мавжуд 62 та маҳаллаларда меҳнатга лаёқатли ишсиз аҳолини пахта теримига меҳнат шартномаси асосида ихтиёрий жалб қилиш орқали уларнинг бандлиги ва даромади ошишини таъминлаш бўйича ташвиқот ишларини олиб борувчи тарғибот гуруҳлари ташкил этилди. Натижада туман бўйича жами 12500 нафар, шундан 6360 нафар фермер хўжалиги аъзолари, 6140 нафар аҳоли вакилларининг рўйхати шакллантирилиб, улар билан белгиланган тартибда муайян муддатдаги меҳнат шартномалари тузилди. Туманда етиштирилган пахта ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш мақсадида теримчиларнинг моддий манфаатдорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туман пахтакорлари терим суръатини сусайтирмай, даладаги пахталарни ёғин-сочинга қўймай йиғиб-териб олишни мақсад қилишган.