Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Мамлакатимизда барча соҳалардаги чора-тадбирлар ҳар бир маҳалланинг ўзида ташкил этилмоқда.

×

 2022-11-14 21:42:04    156

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда барча соҳалардаги чора-тадбирлар ҳар бир маҳалланинг ўзида ташкил этилмоқда. Бешариқ туманида ҳам маҳаллабай ишлаш борасида 62 та маҳаллада раислар, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари фаолият олиб боришмоқда. Бешариқ тумани ҳокимлиги мажлислар залида сектор раҳбарлари маҳалла раислари, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин қизлар фаоллари ҳамда профилактика инспекторлари билан маҳаллаларда хотин қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни олдини олиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан олиб борилаётган ишлар бўйича йиғилиш ўтказди. Танқидий руҳда ўтган йиғилишда хонадонбай ўрганишда аҳоли томонидан билдирилаётган мурожаатларни тизимли равишда кўриб чиқиш ва ижобий ечим топиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Аҳоли томонидан келиб тушаётган ҳар мурожаатлар эътиборга олган ҳолда мутасаддиларга қаерда қандай соҳани ривожлантириш, ишсиз аҳолини қайси касбларга ўқитиш, маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича ҳар бир маҳалланинг иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш лозимлиги ҳам айтиб ўтилди.