Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Уч авлод учрашуви.

×

 2022-11-30 14:13:17    157

PDF yuklash
Chop etish


Бешариқ туманидаги Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Гранд” тантаналар саройида туманнинг турли ҳудудларидан таклиф қилинган нуронийлар, ўрта авлод вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди.Учрашувда турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб эл-юрт ҳурматини қозонган нуронийлар, давлат мукофоти соҳибалари, фан олимпиадалари совриндорлари, спортчилар, депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда фаол ёшлар иштирок этди.Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ш.Шарофутдинов, Фарғона вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Рахмонов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Саматов, туман ҳокими ўринбосарлари О.Алиматов, Г.Юлдашевалар сўзга чиқиб ушбу тадбирнинг моҳияти ва  тарбиявий аҳамияти ҳақида тўхталдилар.Тадбир давомида бир гуруҳ фаол ёши улуғ отахон ва онахонлар ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари, бугунги кунда фахрийларга кўрсатилаётган эътибор, мустақиллик берган имкониятлар, юртимизда миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик  хусусида ўзларининг дил сўзларини билдирдилар. Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт сари дадил одимлари самимий суҳбатлар, мулоқотларнинг асосий мавзуси бўлди.Тадбир якунида барча тадбир иштирокчиларига эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Санъат усталари ижросидаги маданий дастур иштирокчиларга хуш кайфият бағишлади.