Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИГА ЗАМОНАВИЙ ПЛАНШЕТЛАР ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-01-05 10:47:19    44

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг “Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида маҳаллаларда ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш ишларини комплекс ташкил этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли билан “оилабай” ишлаш, кўрсатилаётган ижтимоий хизматларнинг сони ва сифатини ошириш мақсадида “Маҳаллада ижтимоий хизмат модули”ни жорий этиш бўйича бир қатор кўрсатмалар берилган.
Бугун Бешариқ туманидаги 62 та  маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган  хотин-қизлар фаоллари  “Маҳаллада ижтимоий хизмат” автоматлаштирилган махсус электрон модули ўрнатилган планшетлар билан таъминландилар. 
Ушбу планшетлар хотин-қизлар фаолларига маҳаллаларда “оилабай” тизимини юритишда, ижтимоий ҳимояга муҳтож, тадбиркорлик қилиш истагидаги хотин-қизларни базаларга киритишда самарали восита бўлиб хизмат қилади.