Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ташаббусли бюджет” 2022-йил сархисоби
2023-01-12 17:06:49 259
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сонли қарори асосида ташкил этилган “Ташаббусли бюджет” очиқ порталига Бешариқ тумани аҳолиси томонидан 2022 йил 1-2-босқич натижаларига кўра жами 30 та лойиҳалар ғолиб деб топилди ва ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун 16.556 млрд. сўм ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-197- сонли ва ПҚ-409-сонли қарорларига асосан 5.487 млрд. сўм маблағлар йўналтирилди.
Ушбу лойихаларнинг амалга ошиши ҳисобига туманимиз аҳолисини қийнаб келаётган, 16 км ички йўллар, 4 та умумтаълим мактаблари, 12 км ичимлик ва оқава сув тармоғи, 1 та янги трансформатор, 0.5 км янги тармоқ, туманимиз аҳолисига фойдаланиш учун топширилди. Шу жумладан:
Ушбу лойихалардан шу кунга қадар Навбахор МФЙ Навбахор кўчаси 0.5 км ва Истиқлол кўчаси 0.5 км, Чорбоғтўронғи МФЙ асосий кириш йўли 1.5 км, Дўстлик МФЙ Файз кўчаси 1.0 км, Қум МФЙ Тараққиёт кўчасини 1 км Рапқон МФй Дўстлик кўчасини 1 км ва Янги Қашқар МФЙ да 0.750 км ички йўллар асфалтлаштириб берилди.
Шунингдек, Навбахор МФЙ Нурабод кўчаси, Адолат МФЙ ва Юқори Товул МФйларга 1тадан қудуқ қазилди, 1тадан сув минораси ўрнатилиб фуқаролар ичимлик суви билан таъминланди. Капаянги МФЙ, Бахмал МФЙ, Қум МФЙ, Узун МФЙ ва Бешкапа МФЙларда мавжуд қудуқларга сув миноралари ўрнатилиб фуқароларга фойдаланишга топширилди.
Дехқонтўда МФЙ Ховузбойи ахолисини электор тъминоти бўйича таклифи бўйича 1 та янги трансфарматор 20 дан ортиф таянч устунлар бетон таянч устунларга алмаштирилди. Таклифлар бўйича қилинган ишлар фуқароларга фойдаланишга топширилди. Қолган таклифлар бўйича ишлар давом этмоқда.