Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ–269-сон Фармони ҳамда “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият орг
2023-01-30 18:01:50 358
I. Фармоннинг мақсади
Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида мамлакатимизда натижадорликка йўналтирилган ихчам ва профессионал давлат бошқаруви тизимини яратиш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини янгиланган талаблар ва тамойиллар асосида ташкил этиш.
II. Фармоннинг мазмун-моҳияти
Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан Вазирлар Маҳкамаси аъзоси бўлган ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг Вазирлар Маҳкамасининг таркибий тузилмаларидан мустақил равишда Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлаши тизими жорий этилади.
Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар, департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар, шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими тугатилди.
Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан мустақил фаолият юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сонини 61 тадан 28 тагача, шу жумладан вазирликлар сонини 25 тадан 21 тагача қисқартирилади.
Шунга кўра, Вазирлар Маҳкамаси тизимини қуйидаги вазирликлар ташкил этади:
- Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
- Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги;
- Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
- Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
- Табиат ресурслари вазирлиги;
- Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;
10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
11. Сув хўжалиги вазирлиги;
12. Рақамли технологиялар вазирлиги;
13. Адлия вазирлиги;
14. Транспорт вазирлиги;
15. Маданият ва туризм вазирлиги;
16. Мудофаа вазирлиги;
17. Энергетика вазирлиги;
18. Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
19. Ташқи ишлар вазирлиги;
20. Ички ишлар вазирлиги;
21. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Бешариқ туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси А.Ғаниев