Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Марғилон вилоят ҳокимлиги

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мурожаат юзасидан

×

 2023-04-11 14:08:03    181

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда “Водийда уйи вайрон бўлган оила мол-мулкидан айрилган инсонлар” Бешариқ туманида фуқаронинг уйи ҳокимият томонидан бузиб ташлангани, бугунги кунда фуқаро уйсиз қолгани, компенсация берилмагани ва мурожаатлари эътиборга олинмагани” бўйича “Хақиқат овози” каналида эълон қилинган мурожаат юзасидан

Ижтимоий тармоқда билдирилган мурожаат тегишли мутасадди идоралар ҳамкорлигида кўриб чиқилди.

Аниқланишича, фуқаро Икромов Махаматалига 17.08.1989 йилда Халқ депутатлари Киров райони Совет Ижроия Комитетининг 184/8-сонли қарори билан Янги МФЙ худудидан 0.06 гектар ер майдони томорқа сифатида ажратиб берилган бўлиб, мазкур ер майдондан Икромов Махаматали билан О.Эҳсоновнинг ўзаро келишувига кўра, вақтинчалик фуқаро О.Эхсонов фойдаланиб келган.

Маълум бўлишича, фуқаро О.Эхсонов 2019 йилда фуқаро М.Икромовга тегишли булган ер майдонига хеч қандай хужжатларсиз ўзбошимчалик билан 0.06 гектар ернинг 77.4 кв метр қисмига 3 хонали уй-жой қуриб олганлиги натижасида ўрталарида низо келиб чиққан.

Мазкур масала юзасидан фуқаро М.Икромовнинг судга қилган даьвоси 04.01.2019 йилда Бешариқ туман маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб, М.Икромовнинг мурожаати қанотлантирилмаган. М.Икромовнинг норози бўлиб ёзган кассация шикоятига асосан ушбу низоли иш вилоят маъмурий суди кассация хайъатида кўриб чиқилган. 

Вилоят маъмурий суди кассация судлов хайъатининг 22.05.2019 йилдаги қарори билан Бешариқ туман маъмурий судининг 04.01.2019 йилги хал қилув қарори бекор қилинган ва фуқаро М.Икромовнинг фойдасига туман «Ермулккадастр» бўлими зиммасига ер майдонини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда кадастр хужжатларини тайёрлаш мажбурияти юкланган. 

Суд қарори асосида «Ермулккадастр» ДК томонидан 04.10.2019 йилда М.Икромовга тегишли Янги МФЙ Янги қишлоғида жойлашга 0.06 га ер майдонига кадастр хужатлари тайёрланиб, давлат рўйхатидан  ўтказиб берилган. Шунингдек, фуқаро М.Икромовнинг даъвосига асосан Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро суди томонидан 15.01.2020 йилда даъвогар М.Икромов фойдасига жавобгар О.Эхсонов томонидан ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотни мажбурий тартибда буздириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарилган. 

Бешариқ туман мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари томонидан суд ижро ҳужжати асосида мажбурий ижро харакатлари олиб борилиб, 19.03.2020 йилда фуқаро О.Эхсонов томонидан ўзбошимчалик билан қурилган 3 хонали бинолар мажбурий тартибда буздирилган.О.Эхсоновнинг ўзбошимчалик билан қурилган биносининг бузилиш жараёнларида туман ҳокимлигининг аралашуви бўлмаган.

Юқоридаги ҳолатда давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер майдонларини олиб қўйишга доир ҳолатлар мавжуд эмас. Шу сабабли О.Эхсоновнинг бузилган биноларига компенсация тўланмайди. 

Ижтимоий тармоқларда чиқарилган ушбу мурожаат Бешариқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Самадов, туман ҳокимлиги ҳуқуқшунос маслаҳатчиси А.Кабиров, туман Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочиси М.Аҳмедов, туман Кадастрлар Палатаси Бешариқ туман филиали муҳандиси Б.Раимовлар томонидан ва мурожаатчи Х.Эхсонов иштирокида Янги МФЙ биносида муҳокама қилинди. Мурожаатчи Х.Эхсоновга ўзбошимчалик билан қурилган бинонинг бузилиши ҳолати юзасидан компенсация тўлови амалга оширилмаслиги ҳамда бу хусусдаги қабул қилинган суднинг қароридан норози бўлган тақдирда юқори суд инстанцияларига мурожаат этиш тартиблари тушунтирилди.