Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“СОБИРТЕПА” МАҲАЛЛАСИНИНГ ИЧКИ ЙЎЛЛАРИ РАВОН БЎЛМОҚДА
2023-04-11 14:57:32 294
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан маҳаллалардаги ички йўллар навбат билан таъмирлаб келинмоқда.
Қарорга кўра, узоқ йиллардан буён аҳоли ҳаракатланишида кўп ноқулайликлар туғдираётган, ёзда чанг, қишда лой бўладиган кўчалар биринчи навбатда асфальт қилинмоқда.
“Собиртепа” МФЙ туманнинг олис қишлоқларидан ҳисобланади. Президент қарори ижросини таъминланиши ушбу маҳалланинг ички кўчаларини асфальт бўлишига сабаб бўлди.
Айни кунларда маҳалладаги ички йўлларнинг 6 км қисмида асфальтлаш ишлари бажарилмоқда.
Қурилиш-таъмирлаш ишлари учун Хокимлик томонидан 3 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, Нурлийўл, Сарбон ҳамда Собиртепа кўчаларида асфалтлаш ишлари якунланди. Айни пайтда Мевазор ва Янги-Дашт кўчаларида асфалтлаш ишлари олиб борилмоқда.