Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Марғилон вилоят ҳокимлиги

Бешариқ туманида "Саломатлик сайли"

×

 2023-04-11 16:29:01    216

PDF юклаш
Чоп этиш


7 апрель –7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик кунида Бешарик туманида ташкил этилган “Саломатлик сайли”да 5 минг нафарга яқин аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди
 Тумандаги истироҳат боғининг  очиқ саҳнида 7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан “Саломатлик сайли” ташкил этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан айни кунларда республика бўйлаб ўтказилаётган “Саломатлик сайллари” шу кунгача вилоятимизнинг Фарғона шаҳари, Бағдод тумани, Марғилон,  Қўқон шаҳарларида ташкил этилиб, минглаб аҳоли республикадан келган малакали мутахассислар ҳамда маҳаллий шифокорлар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди.
Бешариқ туманида ташкил этилган сайёр тиббий кўрикларга Республика иҳтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда вилоятдаги даволаш-профилактика муассасаларининг етакчи шифокорлари, тор доирадаги мутахассислар жалб этилди. 
  5 минг нафарга яқин фуқаролар иштирок этган “Саломатлик сайли” давомида УЗИ, ЭКГ текширувлари, лаборатор таҳлиллар, диагностик минг 400 нафар фуқороларда текширувлар, даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилди.
Шунингдек саломатлик мавзусида давра суҳбатлари, маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ҳам бўлиб ўтди. 
"Саломатлик сайли"га Республика хамда Вилоятдан ташриф буюрган олий тоифали шифокорлар жумладан: хирург, кардиолог, пулманолог, эндекринолог, аллерколог, нефролог,гастроэнтеролог, стомотолог, травматолог невропатолог кожвенеролог генеколог  лор,  инфексионист, педиатрлар фукороларни текширувдан ўтказди ва ўзларининг қимматли маслаҳатларини берди.
  Бундан ташқари сайлда "Соғлом овқатланинг ва соғ-омон бўлинг"  шиори остида маҳсулотлар кўргазмаси ташкиллаштирилган бўлиб,  туғри овкатланиш борасида соғлом турмуш тарзини сақлаш истеъмол учун меъёри чекланган ҳамда чекланмаган маҳсулотларни фойда ва зарарлари туғрисида мутаҳассислар томонидан беъморларга тушинтириш ишлари олиб борилди.  
  Текширувлар натижасида 6 юз 84  нафар фуқарога амбулатор муолажалар белгиланди, 4 нафарига стационар даволаниш учун йўлланма берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, сурункали хасталиги бор 50 нафар беморларда юқори технологик текширув амалиётлари ўтказиладиган бўлди.