Размер шрифта цвет картина

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 65 пользователей Статистика телефон доверия
НАСЛЕДИЕ
КУЛЬТУРНОЕ НАСЛЕДИЕ
Ферганский областной хокимият

Ёшлар ўртасидаги футбол ва мини футбол спорт турлари бўйича туман мусобақасига старт берилди

×

 2023-04-12 15:19:33    241

Скачать PDF
Печать


Ёшлар ўртасидаги футбол ва мини футбол спорт турлари бўйича туман мусобақасига старт берилди       

Бугун туманимиздаги “Истироҳат боғи”  футбол клуби машғулоти майдонида 16-30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида    спортнинг футбол ва мини-футбол турлари бўйича мусобакаларга старт берилди. Ўйиндан олдин, мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Сўнгра туман босқичи ўйинларига старт берилди. 

 Тадбиининг очилиш маросимида туман ҳоким ўринбосари О.Алиматов,  туман прокурори ўринбосари Ф.Тўйчиев, туман ИИБ ўринбосари М.Қурбонов,  Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлим бошлиғи Б.Худойбердиев  ва бошка мутасадди ташкилотлар иштирок этиб, ёшларга омад тилади.

Футбол ва мини-футбол учрашувларида маҳалла жамоалари 62 тани ташкил этади. Мусобақада қатнашаётган жамоалар  4 та гуруҳга бўлинган ҳолда беллашмоқдалар.Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати кубоги ёшлар орасида спортни оммалаштириш,  соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш хамда спортни ривожлантиришга кўмак беради.

Ҳар бир гуруҳда дастлабки иккита ўринни қўлга киритганлар чорак финал босқичига йўл олади. Мағлуб жамоа мусобақани тарк этади.
Туман, шаҳар ҳамда вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган энг кучли  жамоа эсдалик совғалар билан тақирланиши кўзда тутилган.   


Республика босқичида биринчи ўринни эгаллаган жамоага улар истиқомат қиладиган туманда мини-футбол майдони қуриб берилади, иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритган жамоаларга эса қимматбаҳо совғалар тақдим этилади. 

Мусобақада қатнашаётган жамоаларга омад тилаймиз.