Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
✅ Бешариқ туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида “Ўзбекистон халқчил ва ижтимоий давлатдир” мавзусида тадбир ўтказилди.
2023-04-27 15:47:20 257
Мазкур тадбир аҳолини ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилганлиги билан муҳим ахамият касб этди, дейиш мумкин. Тадбирда Конституция ва Янги Меҳнат кодексига киритилган ўзгаришлар тўғрисида тушунчалар берилди. Шунингдек, Конституция бўйича ўтказиладиган умумий халқаро референдум ҳақида берилган маълумотлар тадбир иштирокчилари учун фойдали бўлди.
Тадбирни Бешариқ туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Алиматов сўзга чиқиб очиб берди ва жорий йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири юзасидан умумхалқ референдуми бўйича тушунтиришлар олиб борди.
Тадбир давомида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Фарғона вилояти минтақавий вакили А.Камилов янги таҳрирдаги Конституциядаги нормалар мазмун-моҳияти, уни ишлаб чиқиш жараёнлари юзасидан фикр алмашди.
Бешариқ туман ҳоким ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Г. Юлдашева “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида қабул қилинган қонунчиликдаги имтиёзлар”, туман адлия бўлими бошлиғи Б.Абдужабборов “Янги Конституциядаги фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган нормалар" мавзусидаги маърузалари тингланди.
Ўзаро савол-жавоб ва эркин мулоқот рухида ўтган тадбирда "Қороқўйли" ва "Булоқбоши"маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳам сўзга чиқиб фикр алмашдилар.
https://t.me/beshariq_tumani_AX