Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 110 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

#Ислоҳотлар_самараси

×

 2023-05-13 11:49:50    87

PDF yuklash
Chop etish


✅Бешариқ туманида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик суви ва электр энергияси таъминоти, ижтимоий соҳа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор  қаратилмоқда.

Бу борада Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳудудларда салмоқли ишлар олиб борилмоқда. 

Хусусан айни қарор ижроси доирасида тумандаги “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида бир дона сув минораси ўрнатилди. Айни кунда 4,8 километр ичимлик суви тармоқ тортиш ишлари якунига етказилмоқда. 

Пудратчи ташкилот “MUXAMMAD UMAR BULDING” МЧЖ сувсозлари томонидан амалга оширилган ободлик ишлари маҳалланинг янгича қиёфа касб этиши ва аҳолига қулайлик яратилиб, кўп йиллик муаммоларининг ҳал этилишига сабаб бўлди.