Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

#Хотира_абадий_қадр_муқаддас

×

 2023-05-13 12:10:58    207

PDF yuklash
Chop etish


✅ Хотира ва қадрлаш куни арафасида Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга Президент табриги ва совғалари топширилмоқда
✍️Президентимизнинг жорий йил 2 майдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони асосида Фарғона вилоятида ҳам Иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга Президентимизнинг байрам табриги, 18 миллион сўмдан пул мукофотлари, совғалар, озиқ-овқат маҳсулотлари топширилмоқда.
????Бешариқ туман ҳокими  Расулжон Жўраев  Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари Пайгамов Мамаюсуб, Абдувалиев Ахмадали ота хонадонида бўлиб,  отахонларни ва уларнинг оила аъзоларини байрам билан табриклади, Давлатимиз раҳбарининг табригини ўқиб эшиттириб, мукофотларни топширди.
????Туман ҳокими ўринбосарлари Турғунали Саматов, Отабек Алиматов,  Мудофаа  бўлими бошлиғи Майор Аъзамхон Муродов, Ички ишлар бўлими ўринбосари Ахроржон Ахмедов, Куролли кучлар хизматчиси Элёрбек Мансуров, Ватанпарвар ташкилоти раҳбари Боходиржон Насриддинов, чегара қўриқлаш бўлими бошлиқлари ва жамоатчилик вакиллари  уруш қатнашчиси ва уларнинг оила аъзоларини байрам билан табрикладилар. 
???? Янги Қашқар маҳалла фуқоролар йиғини Тегирмон боши кўчасида яшовчи Мамаюсуб ота Пайгамов   урушдан сўнг колхозда фаолият юритган. Турмуш ўртоғи  билан 7 нафар фарзандни тарбиялаб, уйли-жойли қилди. Бугун эса невара-ю эваралар бағрида умргузаронлик қилмоқда.
???? Аҳмадали ота Абдувалиев Шодликобод маҳалла фуқоролар йиғинида яшайди. Украина, Венгрия, Польша  давлатларини фашистлардан озод этишдаги жангларда мардонавор қатнашган. 6 йил деганда она қишлоғига қайтиб келган. Узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилган отахон рафиқаси билан тўрт нафар  фарзандларни тарбиялаб вояга етказди.   

????Аҳмадали ота уруш хотираларини эслаб, бошидан кечирганлари ҳақида туман ҳокимига сўзлаб берди
????Президентимиз томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига кўрсатилаётган доимий ғамхўрлик учун миннатдорчилик изҳор қилдилар. 
???? Отахонлар  юртимиз тинчлигини,  халқимиз фаровонлигини тилаб дуога қўл очишди.