Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

"ДХХ РАИСИ КУБОГИ" МУСОБАҚАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЯКУНЛАНДИ

×

 2023-06-08 10:12:47    102

PDF yuklash
Chop etish


Бешариқ туманида маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича “Давлат ҳавфсизлик хизмати раиси кубоги” мусобақаларининг туман босқичи якунига етди.

Ўтказилган ДХХ раиси кубоги баҳсларида тумандаги барча маҳалла жамоалари иштирок этишди. Финал  ўйинида олдинги босқичларда муваффақият қозонган  "Бешариқ" ва "Чорбоғтўронғи"маҳаллаларидаги ёшлардан иборат жамоалар тўп сурдилар.

Муросасиз баҳсда 3-сектор ҳудудидаги “Бешариқ” маҳалласининг ёшлари пенальтилар сериясида ғалаба қозонишди ва туман чемпиони сифатида мусобақанинг вилоят босқичига йўлланма олишди. 

 Cпортнинг “Мини футбол” ва футбол тури бўйича ғолибликни қўлга киритган маҳалла фуқаролар йиғини жамоалари: 

“Мини футбол” тури бўйича:1-ўрин “Юқори зарқайнар” МФЙ (4-сектор).2-ўрин “Чимбой” МФЙ (4-сектор).3-ўрин “куйитовул ” МФЙ (1-сектор).

“Футбол” тури бўйича:1-ўрин “Бешариқ” МФЙ (3-сектор).2-ўрин “Чорбоғтўронғи” МФЙ (3-сектор).3-ўрин “Қум ” МФЙ (2-сектор).

Қизлар ўртасида “Мини футбол” тури бўйича:1-ўрин “Ариқбоши” МФЙ (1-сектор).2-ўрин “Кўркам” МФЙ (1-сектор).3-ўрин “Юқори товул ” МФЙ (1-сектор).

Мусобақа якунида туман ҳокими ўринбосари, сектор раҳбарлари ҳамда ДХХ  бўлими бошлиғи, Фавкулотда вазиятлар бўлими бошлиғи ва  ўринбосари ғолиб ва совриндорларга медаль, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини, топширдилар.