Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Оила қонунчилигига биноан ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт.

×

 2023-07-10 12:35:42    275

PDF yuklash
Chop etish


 Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.   

  Шунингдек, вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир.     

Шу билан бирга, ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериш учун алимент тўлаш тартибини ўзаро келишган ҳолда белгилашга ҳақлидирлар.     

Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, алимент суд томонидан тайинланади ва ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадидан қуйидаги миқдорларда ундирилади

:•бир бола учун — тўртдан бир қисми;

•икки бола учун — учдан бир қисми;

• уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси.     

Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.      Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.     

Вояга етган болага ҳам алимент тўланиши мумкин. Вояга етган, аммо меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болалари учун ота-онадан алимент ундирилади. Бунда алиментнинг миқдори ота-онанинг оилавий ва моддий аҳволи ҳисобга олиниб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.    Болага алимент пули етмаса ёки камлик қилса, қонунчиликка кўра, болаларнинг таъминоти учун қўшимча маблағ талаб қилиниши мумкин.     

Ота-она фавқулодда ҳолатлар (боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар) туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда иштирок этиши шарт.  Қўшимча харажатларда иштирок этишдан бош тортган ота (она)дан суд уларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб харажатларни ундириши мумкин.   

   Алимент тўловчи чет элга ишлагани кетмоқчи бўлса, алимент тўлаши шарт бўлган шахс доимий яшаш учун ёки 3 ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида алимент олувчилар билан келишув тузиши шарт.  Келишувга эришилмаган тақдирда алимент олувчи алиментни бир йўла тўлаш, алимент эвазига муайян мол-мулкни бериш ёхуд алиментни бошқа усулда тўлаш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли.  Алиментлар олдиндан тўланган ёки гаров шартномаси тузилган бўлса, шахс алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиш мажбуриятидан озод этилади.  Алимент тўлаш мажбурияти келишувда белгиланган алимент мажбуриятлари тарафлардан бирининг ўлими, мазкур келишув муддатининг ўтиши ёки унда назарда тутилган бошқа асосларга кўра тугайди. 

    Суд тартибида ундириладиган алимент тўлаш қуйидаги ҳолларда тугатилади:

• бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тўла муомала лаёқатига эга бўлганда;

• фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда;

• алимент олувчининг меҳнатга лаёқати тикланганида ёки у ёрдамга муҳтож бўлмай қолганида (суд шундай деб топганида);

• меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож алимент олувчи собиқ эр ёки хотин янги никоҳга кирганда;

• алимент олувчи ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахс вафот этганда.