Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
3 нафар вояга етмаган фарзандлар она тарбиясига олиб берилди
2023-07-20 10:33:41 237
⚡️Катта шараф ва масъулият ҳисобланмиш оналикнинг баҳоси фарзанднинг нечоғлик парвариш ва тарбия топганлиги билан ўлчанади. Ўз ўрнида ҳар бир ота-она фарзандининг расо, комил инсон бўлиб вояга етишини ният қилади. Бу ният кимгадир ҳамроҳ бўлса, яна кимдир расоликдан йироқда қолади. Нега? Бу тақдирми ёки ҳаракатларимизнинг таъсири? Балки тақдирга ўзимиз эшик очаëтгандирмиз?
⚡️Эр-хотин ўртасидаги оилавий тушунмовчилик ва жанжаллар фарзандларни бу расоликдан мосуво қилади. Ажрим эса, уларнинг кўнглини синдириб, ота ёки онадан бирини танлашга мажбур қилади. Вояга етмаган фарзандлар кўпроқ она меҳрига ва тарбиясига муҳтож бўлади. Қамашилик Худойбердиевлар оиласида ҳам ўзаро жанжал сабаб, ўртада муносабатлар совуқлашиб, ўртада 3 нафар фарзанди бўлса-да, она турмуш ўртоғининг уйидан кетишига тўғри келади. Аммо қаттиқ қаршилик сабаб 3 нафар фарзандларини олиб кетолмайди. Бунинг қўлидан келган барча ишни қилган она охири судга мурожаат қилишга мажбур бўлди.
⚡️Суд ҳолатни ўрганиб чиқди ва вояга етмаган болалар онасининг парваришига муҳтожлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантирди.
⚡️Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 07.06.2023 йилги қарорига асосан вояга етмаган 01.09.2014 йилда туғилган С.А.ни, 22.10.2017 йилда туғилган М.А.ни, 30.09.2020 йилда туғилган Х.А.ларни жавобгар Ш.А.дан даъвогар Ш.Д. тарбиясига олиб бериш белгиланган.
⚡️Мазкур июро ҳужжати бюронинг Бешариқ туман бўлими томони дан ижро ҳаракатлари олиб борилди ва 17.07.2023 йил куни жавобгар А.Ш.дан уч нафар вояга етмаган фарзандлар ундирувчи Д.Ш. тарбиясига олиб берилди ва ижро иши амалда тамомланди.
МИБ Бешариқ тумани бўлими.