Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Пенсия тўловлари қандай амалга оширилади.

×

 2023-07-31 11:14:16    275

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 52-моддасига асосан пенсионерларга пенсиялар уларнинг танловига кўра доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан зиммасига пенсияни етказиб бериш (топшириш) юклатилган ташкилот ва тижорат банкининг филиаллари орқали тўланиши белгиланган.  Шунингдек¸ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2753-сон Қарорига мувофиқ барча турдаги пенсия ва нафақа тўловлари нақд шаклида берилади ёки фуқароларнинг розилиги асосида банк картасига ўтказилиши белгиланган. Шунга кўра пенсия ва нафақа олувчи шахслар пенсия ёки нафақаларини ўзлари танлаган шаклда нақд ёки банк картаси орқали олишлари мумкин.Ўзбекистон Республикаси Президнетининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонига мувофиқ пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар фуқаролар томонидан Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига мурожаат қилмаган ҳолда тижорат банклари филиалларида банк карталарини очиш ёки банк мобиль иловалари оқали электрон шаклда расмийлаштириш жорий этилган. Ушбу фармонга асосан фуқароларнинг розилиги асосида банк картаси орқали пенсия, нафақа тўловини амалга ошириш учун аризалар тижорат банклари орқали амалга оширилиши белгиланган.  Фуқароларнинг банк картаси орқали пенсия ва нафақаларини тўлаш бўйича аризалари Пенсия жамғармалари томонидан амалга оширилмаслигини эътиборга олишларини маълум қиламиз. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан пенсия ва нафақа тўловлари қонунчиликда белгиланган меъёрларга асосан пенсия ва нафақа олувчиларнинг ишончли вакилларига қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома бўйича амалга оширилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ташқарисида расмийлаштирилган ишончномага ушбу ҳужжат расмийлаштирилган давлатнинг ваколатли органи томонидан апостиль қўйилиши лозим, бундан Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар (Минск шаҳри, 1993 йил 22 январь) иштирокчи давлатлари — Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар мустасно.Бунда ишончнома берган шахс Пенсия жамғармаси бўлимларидан бирига бир йилда камида бир марта келиб тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак.Пенсионер доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган бўлса ва у фақат вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган бўлса, пенсия вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган муддат мобайнида тўланади. Шахсга пенсия яшаш гувоҳномаси ёки ID-картаси амал қиладиган муддат давомида тўланади.Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлик, яшаш гувоҳномаси ёки ID-картасининг амал қилиш муддатининг тугаши билан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш, яшаш гувоҳномаси ёки ID-картасининг кейинги санаси ўртасида узилиш мавжуд бўлган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсияни тўлаш вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш, яшаш гувоҳномаси ёки ID-картасининг янги санасидан бошлаб давом эттирилади. Бунда пенсияни тўлаш пенсия тўлаш тўхтатилган пайтдан, бироқ ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган пайтдан бошлаб давом эттирилади.  Фуқаронинг айби билан ўн икки ойдан ортиқ муддатда пенсия олмаган бўлса ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган даврини тўлаб берилиши қонунчилик билан белгилаб қўйилган. Фуқароларимиздан ушбу ҳолатларга эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз.Фуқаролардан пенсия ва нафақаларни ўз вақтида олишлари, тўлаш муддатларини ўтказиб юбормасликларини учун юқорида келтирилган қонунчилик хужжатларини ўқишлари, тушунмаган масалалар бўйича туман (шаҳар) Пенсия жамғармаларига мурожаат этган ҳолда маълумотлар олишлари мумкинлигини маълум қиламиз.
         

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси           

 Бешариқ туман бўлими бошлиғи:                   

 Ф.Ивадуллаев