Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Вояга етмаганлар ўртасидаги жиноят ва ҳуқубузарликлар юзасидан

×

 2023-08-21 08:49:47    177

PDF yuklash
Chop etish



Вояга етмаганлар ўртасидаги жиноят ва ҳуқубузарликлар юзасидан

 

Вояга етмаган шахларнинг ўртасида содир этилаётган жиноятларнинг сабаб ва омиллари бир талай. Қайсидир вояга етмаган  тўқликка шўхлик қилса. Яна бири бекорчиликдан жиноят кўчасига кириб қолмоқда. Булар орасида қаровсизлик оқибатида қонунни бузганлар ҳам, афсуски, бор. Яъни ота-оналар ўз болаларини кимларгадир қолдириб, хорижга ишлагани чиқиб кетаяпти. Назорат қиладиган одам бўлмагач, ўспирин ҳохлаган кўчасига кириб – чиқмоқда.

         Ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти қонунчиликда ҳам мустаҳкам белгилаб қўйилганлигини айтиб ўтди.

         Айрим болалар турли сабабларга кўра, ота-она қарамоғидан бебахра қолиб, меҳрибонлик уйларида тарбияланадилар. Аксарият ҳолларда меҳрибонлик уйларидан васийлик ва ҳомийлик асосида оталиққа олинган вояга етмаганлар ўртасида ҳам хуқуқбузарликлар ва жиноятчилик ҳолатларининг учраётгани бу борадаги муаммоларининг яна бир омилидир.

         Васийлик бу – ўн тўрт ёшга тўлмаган, етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, ҳамда, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган ота-оналарнинг фарзандлари киради.

         Ҳомийлик эса–ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган етим болалар, ҳамда, суд томонидан муомалага лаёқати чекланган фуқароларнинг таъминоти, таълим ва  тарбия бериш, уларнинг мулкий ва  шахсий хуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бириктиришдир.

         Аслида олти ойдан зиёд қаровсиз қолган вояга етмаган болаларга васий ва ҳомий тайинлаш чоралари кўриш зарурлигини айтиб ўтди. Бунинг оқибатида айрим ота-оналар фарзандларини ҳеч қандай қонуний ҳужжатларсиз қариндошларига ташлаб, хорижга ишлаш мақсадида чиқиб кетишмоқда.

         Хулоса қилиб айтганда, айрим ота-оналарнинг ўз фарзандлари тақдирига бефарқлиги кўпинча мудҳиш ҳолатларга сабаб бўлаяпти. Бу эса жамиятдаги ижтимоий барқарорликка ўз таъсирини ўтказмай қолмайди

 

 

Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси суриштирувчиси капитан Ф.З.Нуриддинов 15.02.2023 йил