Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish

Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Референдум нима. Биз Референдум деганда нимани тушунамиз?

×

 2023-08-21 08:52:16    290

PDF yuklash
Chop etish

РЕФЕРЕНДУМ (лот. referendum — билдирилиши керак бўлган) — умумхалқ овоз бериш йўли билан қонунлар қабул қилиш ва давлат аҳамиятига молик энг муҳим масалаларни ҳал қилиш шакли. Бевосита демократиянинг муҳим воситаси. Референдумнинг сайловлардан асосий фарқи шундаки, Референдум ўтказилаётганда бирон бир лавозимга номзод ёки номзодлар рўйхати учун овоз берилмайди, балки унда муайян масала — қонун, қонун лойиҳаси, конституция, конституцияга тузатишлар, мамлакатхалқаро мақомига тааллуқли ёки ички сиёсатига оид бирон бир савол қўйилади. Сайлов натижалари мажоритар тизим бўйича ҳам, пропорционал тизим бўйича ҳам аниқланиши мумкин бўлса, Референдум натижалари фақат мажоритаризм (мутлақ кўпчилик овозини ҳисоблаш) тамойиллари асосидагина аниқланиши мумкин. Референдумнинг ўзига хос шакли плебисцит ҳисобланади. Айрим мамлакатлар (Мас, Франция)да плебисцит Референдумга нисбатан бирмунча кенгроқ тушунча ҳисобланади. Баъзи мамлакатлар (Мас, АҚШ)да эса плебисцит билан Референдумни фарқламайдилар. Ҳоз. замон давлатларининг конституциявий ҳуқуқи Референдум ва уни ўтказишнинг турли хил кўринишларини назарда тутади. Референдумлар бутун давлат ҳудудида ўтказиладиган умумиллий Референдум ва алоҳида федерация субъектлари ёки маъмурийҳудудий бирликларда ўтказиладиган маҳаллий Референдумга бўлинади. Конституцияга ёки қонунларга тааллукди Референдум ўтказилиши мумкин. Биринчи ҳолда янги конституция лойиҳаси ёки конституцияга қилинадиган ўзгартириш ва тузатишлар бўйича Референдум ўтказилса, иккинчи ҳолатда қонун лойиҳаси ёки кучга кирган қонун бўйича Референдум ўтказилади. Ҳуқуқий аҳамияти жиқатдан маслаҳат Референдум лари (халқ сўрови деб ҳам аталади) ва ҳал қилувчи Референдумлар бўлади. Маслаҳат Референдумлари бирон бир масала юзасидан сайловчиларнинг иродасини аниқлаб олиш бўйича ўтказилиб, ана шу асосида давлатнинг бошқа органлари қарор чиқаради (бундай Референдумлар Швейцария, Испанияда ўтказилади). Ҳал қилувчи Референдум ларда бирон-бир масала узилкесил қарор чиқариш учун сайловчилар овозига қўйилади. Шунингдек, мажбурий ва факультатив Референдумлар бўлади. Референдумлар ўтказиш зарурати конституция ёки бошқа конституциявийҳуқуқий ҳужжатда кўрсатилган бўлса (Мас, конституция ўзгартириладиган ҳолда) мажбурий Референдум ўтказилади. Факультатив Референдумлар тегишли давлат органи ёки сайлов корпуси иродасига боғлиқҳолда ўтказилади.

«Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрсида»ги қонун (дастлаб 1991 й. 18 нояб. да қабул қилинган, 2001 й. 30 авг. да янги таҳрирда қабул қилинган)га кўра, Ўзбекистон Республикасининг Референдуми Ўзбекистон Республикасининг крнунларини ва б. қарорларини қабул қилиш мақсадларда жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир. Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади ва фақат Референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. Р. Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ўтказилади. Референдумни ўтказиш ташаббуси б-н: Ўзбекистон Республикаси фуқаролари; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси; Ўзбекистон Республикаси Президента чиқиши мумкин. Референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган (18 ёшга тўлган) Ўзбекистон фуқаролари умумий сонининг камида 5 фоизини ташкил этган фуқаролар имзоси тўпланган (бунда имзо чеккан фуқаролар миқдори ҳар бир маъмурийҳудудий тузилма бўйича бир текис ва мутаносиб равишда тақсимланган) бўлса; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аъзоларининг учдан икки қисмининг овози б-н, Ўзбекистон Республикаси Президентининг асослантирилган талаби билан Референдум ўтказилиши мумкин.

Қуйидаги масалалар Референдум предмети бўлиши мумкин эмас: Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини ўзгартириш; Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ва соликлар; амнистия ва афв этиш; жамоат тартибини, аҳоли соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича фавқулодда ва шошилинч чора-тадбирлар ўтказиш; Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш; мансабдор шахсларни тайинлаш ва вазифасидан озод этиш. Референдум яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси тарихида 1марта 1991 й. 29 дек. да Референдум бўлган. Бу Р. да «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида» УзР Олий Кенгашининг 1991 й. 31 авг. даги Конституциявий қонуни тўғри қабул қилинганлигини Ўзбекистон халқи бир овоздан маъқуллади. 2002 й. 27 янв. да Ўзбекистон Республикасида 2 палаталик парламентни шакллантириш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколат муддатини 5 йилдан 7 йилга ўзгартиришга бағишланган Референдум бўлиб ўтди. Бу Р. лар Ўзбекистонда демократия мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатади.

Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси катта терговчиси подполковник Э.Г.Хўжамбердиев 10.03.2023 йил