Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Президентлик сайловчи кеча в бугун
2023-08-21 08:57:36 211
Сайловлар кишилик жамиятининг бир неча асрлик тарихий ривожланиш маҳсули бўлиб, давлат ва жамиятнинг такомиллашган моделларини шакллантириш мақсадида пайдо бўлган институтдир.
Бугунги кунга келиб, жаҳондаги деярли барча мамлакатларда (мутлақ монархия бошқарувига эга бўлган мамлакатлар бундан мустасно) давлат ҳокимияти ва ўзини ўзи бошқариш органларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган демократик сайловлар сиёсий тизимнинг ажралмас таркибий қисмига айланиб улгурган.
Хусусан, сўнгги вақтларда шаффоф ва демократик тамойилларга асосланиб ўтказилаётган сайловлар тобора оммавийлашиб бораётгани халқаро экспертлар томонидан ҳам қайд этилмоқда. Жумладан, Сайлов тизимлари бўйича халқаро жамғарма томонидан ўтказилган махсус тадқиқотларга кўра, 1950 йилларда дунё мамлакатларида олий даражадаги ҳокимият органларига 200 га яқин сайлов ўтказилган бўлса, 1990 йилларда уларнинг сони 600 тани, 2010 йилларда эса ўртача 800 тани ташкил этган.
Ўзбекистонда ҳам сайловлар сиёсий тизимнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Мустақиллик йилларида мамлакатда демократик сайловлар ўтказиш, том маънода, муҳим ижтимоий-сиёсий анъанага айланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан буён 5 марта Президентлик сайлови ўтказилди.
Хусусан, биринчи Президентлик сайлови 1991 йил 29 декабрда ўтказилган бўлиб, ушбу сайловларда иштирок этган сайловчилар сони 9 млн 900 минг 958 нафарни ташкил этган бўлса, 2016 йил 4 декабрь куни бешинчи бор ўтказилган Президентлик сайловида овоз берувчилар сони 20 млн 461 минг 805 нафарни ташкил этган
Шу билан бирга, дастлаб Ўзбекистонда бўлиб ўтган Президентлик сайловларида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан ҳамда "Эрк" демократик партиясидан Президентликка номзодлар кўрсатилган бўлса, ўтган вақт давомида мамлакат сиёсий ҳаётидаги ислоҳотлар ва кўппартиявийлик амалиётининг йўлга қўйилиши натижасида жорий йилга келиб Президентлик сайловларида иштирок этувчи партиялар сони бештага етди.
Марказий сайлов комиссиясининг куни кеча бўлган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 63-моддаларига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Экология партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишга ижозат беришни сўраб тақдим қилган ҳужжатлари кўриб чиқилиб, мазкур партияларга 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун ижозат бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Шунингдек, ўтган беш йил мобайнида халқимиз, мамлакатимиз ҳаёти, жамиятимиз ҳамда миллий сайлов қонунчилигимиз улкан ўзгаришларга юз тутди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
22 декабрда Олий Мажлис палаталарига қилган Мурожаатномасида сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, халқаро норма ва стандартларга жавоб берадиган яхлит ҳужжат қабул қилиш ташаббуси илгари сурилди. Қисқа вақт ичида миллий қонунчилигимиздаги сайловга оид бешта ҳуқуқий ҳужжатни ўзида бирлаштирган Сайлов кодекси ишлаб чиқилди.
2019 йил 26 июндан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси мамлакатимизнинг сиёси тарихида катта аҳамиятга эга бўлиб, Президентлик, парламент ва маҳаллий вакиллик органлари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солувчи қонунларни ўзида бирлаштирган асосий ҳужжат саналади.
Хусусан, янгидан қабул қилинган Сайлов кодексида ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси тавсиялари ҳамда умумий сайлов ҳуқуқи, тенг сайлов ҳуқуқи, яширин овоз бериш ҳуқуқи каби тамойиллар ўз аксини топган. 2021 йилнинг 31 май куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини кафолатлаш, сайловолди жараёнида ҳамда сайловда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳоли кенг қатламига ўз фуқаролик позициясини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратиб берди.
Яъни қонунчиликка киритилган ўзгартириш сабаб Ўзбекистонда 2021 йил ўтказилиши режалаштирилган Президентлик сайлови жорий йилнинг декабрь ойидан октябрь ойига кўчирилди ва сайловчиларнинг овоз беришда иштирок этиш вақти эрталабки 08.00 дан кечки 20.00 гача этиб белгиланди. Қонунчиликка киритилган ҳар бир ўзгартириш жараёнида минглаб сайловчиларнинг истак ва таклифлари ҳисобга олинди. Бу эса сайловчиларимизга анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган сайловлар вақтидаги қишнинг қаҳратон ва совуқ кунларида эрталабки 06.00 дан овоз беришда иштирок этишда дуч келадиган муаммолар каби кўплаб салбий ҳолатларнинг бартараф этилишига замин яратди.
Жумладан, Ҳаракатлар стратегияси доирасида 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширилиши режалаштирилган Давлат дастурининг 18-бандида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш вазифаси юклатилган. Мазкур банд ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 14 апрелда Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича Асосий тадбирлар дастурини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Бу эса, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси асосида ўтадиган Президент сайловида конституциявий қоидалар ва халқаро сайлов стандартларига биноан Ўзбекистон Республикасининг Президенти, яъни давлат раҳбари даврийлик принципи асосида сайланишини таъминлайди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича аниқ чораларни белгилаш мақсадида 2021 йил 7 июнь куни Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати кенгашларининг “Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинди. Мазкур қўшма қарорда 5 йўналиш бўйича 35 та банддан иборат “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган. Жумладан, ушбу йўл харитасида белгилаб берилган ҳар бир вазифанинг аниқ бажарилиш муддати ва унга масъул бўлган идоралар белгилаб берилган.
Қарорда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаоллигини оширишга қаратилган вазифалар ҳам назарда тутилган бўлиб, 2021 йил 1 сентябрдан ҳудудларда фуқаролик жамияти институтларининг фуқароларни сайлов маданиятини юксалтиришга қаратилган лойиҳалари бўйича «Эркин сайловларга 30 йил» мавзусида давлат гранти танловини ўтказиш, жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш буйича «Сайлов участкасига йўл» ижтимоий лойиҳасини амалга ошириш назарда тутилган.
Хулоса қилиб айтганда, ўтган вақт давомида Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги ҳамда сайловларни ўтказиш юзасидан демократик тамойилларни тўлақонли ўзида акс эттирган тизим яратилди. Ушбу тамойиллар асосида ўтказиб келинаётган Президентлик, парламент ва маҳаллий вакиллик органлари сайловларига ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси каби кўплаб халқаро ташкилот ва кузатувчилар томонидан юқори баҳо берилмоқда
Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси терговчиси капитан И.И.Олимов 25.07.2023 йил